Америка ва Туркия ҲҲК Сурияда 50 нафардан зиёд ИШИД жангарисини йўқ қилди

Жаҳон 01 Ноябрь 2015 2290

Америка ва Туркия кучларининг ҳаво зарбалари натижасида Сурияда 50 нафардан зиёд ИШИД жангарилари йўқ қилинди, 30 нафардан кўпроғи жароҳат олди. Бу ҳақда 1 ноябрь куни Онадўли агентлиги хавфсизлик хизматларидаги ахборот манбасига асосланиб хабар берди.
Бундан аввалроқ эса юқори лавозимли турк амалдори Reuters агентлигига Туркия самолётлари 31 октябрь куни Сурияда ИШИД жангариларига қарши ҳарбий операциялар бошлаганини маълум қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Туркияда муддатдан олдин парламент сайловлари бўлиб ўтмоқда. Мамлакатда рўйхатга олинган 56 млн сайловчи овоз беришда иштирок этмоқда. Аввалроқ мамлакатда содир этилган терактлар билан боғлиқ равишда янги қўпорувчилик ҳаракатларига йўл қўймаслик мақсадида хавфсизлик чоралари кучайтирилган.

Кўпроқ янгиликлар