Самарқанд шаҳридаги Форумлар мажмуасида 1 ноябрь куни Марказий Осиёнинг беш мамлакати ва Америка Қўшма Штатлари ташқи сиёсат маҳкамалари раҳбарларининг учрашувида АҚШ ва Марказий Осиёнинг беш давлати Афғонистон ҳукуматига расмий кўмак кўрсатиш ҳақида эълон қилди.

Учрашув иштирокчилари Афғонистон ҳукуматига мустақил ва тинч мамлакат барпо этиш борасидаги ҳаракатларида ёрдам кўрсатиб, бу минтақада барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашда муҳим аҳамият касб этишини маълум қилишди.

Учрашув якунида имзоланган Марказий Осиёнинг беш мамлакати ва АҚШ ўртасида Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисида қўшма декларацияда бу ҳақда сўз боради. Шунингдек, ҳужжатда мамлакатлар ўртасида терроризмга қарши кураш соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш масаласи ҳам қайд этилди.