«Аш-Шабаб» жангарилари Сомали пойтахтидаги меҳмонхонада амалга оширилган теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. Бу ҳақда Рейтер хабар берган.

"Сахафи меҳмонхонаси қамал қилинди. У ерда душманлар яшаётганди. Амалиёт давом этади", дейилади жангариларнинг баёнотида.

Бироз олдинроқ, ушбу ҳужум туфайли меҳмонхонадаги икки кишининг ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Полиция қурбонлар сони бундан кўпроқ бўлиши мумкинлигини айтган.