Испаниялик журналист Гильем Балаге "Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду ёзда жамоадан кетиши ҳақида маълумот берди.

"У Мадриддан кетади. Фақат бунинг учун "ПСЖ" катта пул тўлашга рози бўлиши керак. "Реал" эса Роналдуни қўйиб юборадиган вақт келганини англамоқда.

Роналду "МЮ"га ўтиши мумкин эди, бу клуб мухлислари уни жуда яхши кўришади. Аммо манкунианликлар ҳозир катта пул тўлай олишмаса керак. Улар Роналдуни 125 миллион еврога сотиб олиб, яна унинг ўзига 20 миллион евро маош бера оладими?

"ПСЖ" эса тўлай олади. Роналду ҳам кетиш вақти етганини тушунса, бажонидил кетади. Бу ўринда кўп нарса Бэйлга боғлиқ. У Роналдудан сўнг клубда етакчилик қила олармикан? Бэйлнинг Уэльс термасидаги ўйинларини кўрдим, у ҳақиқий етакчи. Агар шу ишини "Реал"да ҳам бажара олса, мадридликлар Роналдуни трансфер қилиб юборади", - дейди Балаге.

Унинг айтишича, Бейлнинг вакиллари, Перес билан учрашишган ва унинг "Реал"даги ўрнини оширишмаса, футболчи "МЮ"га ўтиб кетиши ҳақида огоҳлантиришган.