Давлатлараро авиация қўмитаси: Россиянинг Airbus 321 самолёти ҳавода парчаланиб кетган

Жаҳон 01 Ноябрь 2015 8392

Мисрнинг Синай яриморолида 31 октябрда фалокатга учраган Airbus 321 самолёти ҳавода парчаланиб кетган, бироқ фалокат сабаблари ҳақида хулоса чиқаришга ҳали эрта, деб айтди Давлатлараро авиация қўмитаси ижрочи директори Виктор Сороченко. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Сороченко буни самолёт қулаган жойни кўздан кечиргандан кейин айтган.

“Хулосалар чиқаришга ҳали эрта. Самолёт ҳавода парчаланиб кетган ва самолёт бўлаклари катта майдонда ёйилиб ётибди”, деб айтди Сороченко.

Аввалроқ Россия ТИВ вакили Мария Захарова Миср Россияга фалокатни тергов қилишда барча зарурий ёрдамни бераётганини айтган эди.

31 октябрда Шарм-ал-Шайҳдан Санкт-Петербургга учиб кетаётган “Когалимавиа” авиакомпаниясининг Airbus A321 самолёти Мисрда фалокатга учраган эди. Самолётда бўлган 224 кишининг барчаси ҳалок бўлган.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 43878 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 61330 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34031 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19237 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 73521 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59820 Жамият
Навоий вилоятида қўшмачи эркак қўлга олинди
Маъмурий ислоҳотлар Концепцияси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
«Made in Uzbekistan» бренди Тожикистон бозоридан Хитой маҳсулотларини сиқиб чиқармоқда
Араб коалицияси Ямандаги меҳмонхонага авиазарба берди
16:35 304 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар