Грециянинг Эгей денгизидаги Самос ороллари яқинида Туркиядан сузиб келаётган қочқинлар қайиғи ағдарилиб кетиши натижасида энг камида 11 киши ҳалок бўлди, дея хабар берди Associated Press.

Олти метрлик пластик қайиқда ҳаммаси бўлиб 30 киши бўлган, уларнинг 15 нафари Греция фавқулодда хизматлари томонидан қутқариб қолинди.

Мамлакат қирғоқ ҳимояси маълумотларига кўра, оролнинг қоятошли қирғоқлари яқинида 3-20 метргача чуқурликдаги сув остида аёллар ва болалар жасадлари аниқланган.
Қайд этилишича, минтақада айни пайтда соатига 50 километр тезликда шамол эсмоқда.