Эроннинг Хуррамобод шаҳри кураш бўйича жаҳон чемпионати ўтказилади

Спорт 01 Ноябрь 2015 3288

Эроннинг Хуррамобод шаҳри кураш бўйича Х–жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда.

Жорий йилнинг 2-7 ноябрь кунлари IKA тақвим режасидаги 2 йилликнинг энг муҳим воқеяси катталар ўртасидаги дунё биринчилиги ва кураш халқаро ассоциациясининг навбатдаги ХV Конгреси бўлиб ўтади.

Денгиз сатҳидан 4000 км баландликда жойлашган Хуррамабод шаҳри Заргос занжир тоғлари тизмасидаги ўзига хос табиатли тарихий шаҳардир. Шаҳарда аэропорт мавжудлиги халқаро мусобақаларни ўтказиш учун жуда ҳам қулай ҳисобланади.

Эрон Ислом Республикаси ҳукумати, спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, Осиё Олимпия қўмитаси, Осиё Кураш Конфедерацияси ва Эрон Кураш федерациялари ташаббуси билан ташкил этилаётган мазкур чемпионатда дунёнинг 50дан зиёд мамлакатларидан 200дан ошиқ полвонлар гиламга тушади.

Мусобақалар ва тантанали очилиш маросими 5-6 ноябрь кунлари Shahid Chagharvand спорт мажмуасида 7 вазн тоифасида (60, 66, 73, 81, 90, 100 ва +100 кг) бўлиб ўтади.

3-4 ноябрь кунлари эса дунё кураш оиласининг муҳим тадбирларидан бири IKA ижроқум йиғилиши ва ХV Конгрес Takhti спорт мажмуаси конференциялар залида ташкил этилиши режалаштирилмоқда.

Конгресда кураш халқаро ассоциацияси бошқаруви аъзолари (Президент, биринчи вице президент (раис), 5 нафар вице-президент (қитълар бўйича), бош котиб ва Ижроқум аъзолари) сайлови ҳам бўлиб ўтади.

Турнир ташкилий қўмитаси маълумот беришича, мазкур нуфузли тадбирларни энг юқори даражада ўтказиш учун барча ишлар тегишли дастур асосида амалга ооширилган. Спортчиларни Теҳрон аэропортидан Хуррамабодга учишлари, шаҳарда хавфсизлик, меҳмонхона ва транспорт хизматлари барчаси шай ҳолатга келтирилган.

Мусобақаларни кенг ёритиш учун Осиёдаги 50га яқин етакчи ОАВлар, Эрон марказий телерадиоканали, матбуот ва интернет нашрлари аккредитациядан ўтказилган. Шунингдек, ушбу жаҳон чемпионатини ёритиш учун махсус wkch2015.com расмий сайти ҳам фаолият юритмоқда.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33393 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 71333 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10124 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 134662 Жамият
Барча замонларнинг энг яхши қора танли спортчилари рўйхати тузилди
23:56 / 19.08.2017 11 Спорт
АПЛ. «Арсенал» мағлубиятга учради
23:50 / 19.08.2017 9 Спорт
Месси ҳам «Барселона»ни тарк этиши мумкин
23:30 / 19.08.2017 1803 Спорт
Эрдўған Германия ички ишлар вазирига “жойини билишни” маслаҳат қилди
23:17 / 19.08.2017 1156 Жаҳон
ОАВ: Барселонада портловчи моддалар ортилган фургонлар орқали учта нуқтада ҳужум режалаштирилганди
22:30 / 19.08.2017 1204 Жаҳон
«Суперкамбэк». Денисов 3 ойлик танаффусдан кейин сафга қайтган ўйинда «Локомотив» қаҳрамонлик кўрсатди
22:20 / 19.08.2017 2806 Спорт
Кўпроқ янгиликлар