ФВВ самолёти Санкт-Петербургга A321 қурбонларидан 80 нафарининг жасади олиб қайтмоқда

Жаҳон 01 Ноябрь 2015 3785

Мисрда қулаб тушган A321 самолёти йўловчиларининг жасадлари ортилган илк самолёт бугун кечаси Санкт-Петербургга келиши кутилмоқда. Бу ҳақда "Россия 24" телеканалида маълум қилинган.

"Илк самолёт Қоҳирадан соат 9да учиши керак эди. Лекин маълум сабабга кўра парвоз кечиктирилган. Энди бу самолёт бугун кечгача Санкт-Петербургга қўниши кутилмоқда", дейилади хабарда.

Телеканал мухбирининг маълумот беришича, бу самолётда марҳум йўловчилардан 80 нафарининг жасади олиб келинади.

Бироз олдинроқ, Россия ФВВ раҳбари қутқарувчилар марҳум йўловчиларнинг барча жасадлари яқин вақт ичида аниқланиши ҳақида айтиб ўтганди.

Эслатиб ўтамиз, 31 октябрь куни Миср вақти билан 6:51 да (Тошкент вақти билан 9:51) Россиянинг "Когалимавиа" авиакомпаниясига тегишли Шарм аш-Шайх — Санкт-Петербург йўналиши бўйича 9268 рейсини амалга ошираётган Airbus-321 лайнери парвозга кўтарилгандан 23 дақиқа ўтиб радарлар экранидан йўқолди. Мазкур самолёт бортида 217 нафар йўловчи ва етти нафар экипаж аъзоси бўлган.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34718 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 73201 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10793 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 137786 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 657 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 2501 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 1480 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 1830 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар