Германияда Гитлерга тегишли бўлган кумуш буюмлар сотувга қўйилди

Жамият 01 Ноябрь 2015 8521

Германиянинг Кирххайм-унтер-Текк шаҳрида (Баден-Вюртемберг ери) ташкил қилинган аукционда Учинчи рейх асосчиси Адольф Гитлерга тегишли бўлган кумуш ашёлар сотувга қўйилди. Бу ҳақда Bild нашри хабар берган.

Маълум қилинишича, ким ошди савдолари Andreas Thies уйи томонидан ўтказилган.

Аукционга қўйилган буюмлар орасида кумуш баркаш, кумуш қадаҳлар ва кумуш портсигар бўлган. Бу буюмларнинг барчасига Учинчи рейх рамзлари ва Адольф Гитлерга тегишлиликни билдириб турувчи белги туширилган.

Ушбу савдо вақтида кумуш қадаҳ 1,8 минг евродан баҳоланган, кумуш ликопчаларнинг бошланғич нархи эса 2,5 минг евродан қилиб белгиланган. Портсигарга эса 25 минг евро.

Шунингдек, ушбу савдолар давомида Гитлернинг маҳбубаси бўлган Ева Брауннинг пардоз буюми ҳам қўйилган ва унинг бошланғич нархи 6000 евро бўлган.

Ушбу буюмлар охир-оқибат қанча пулга сотилгани ҳақида маълумот берилмаган. Бу буюмлар шу вақтгача ўз вақтида Гитлернинг қароргоҳларидан бири бўлган "Бергхоф" номли уйида (Бавариядаги тоғларда) сақланиб келган.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 9843 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 22749 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 45465 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46885 Lifestyle
«Ўзсаноатэкспорт» маҳаллий экспорт қилувчиларга ёрдам беради
Газ идорасига тилла буюмлар орқали тўловни амалга оширишини ваъда қилган фирибгар аёл ушланди
13:33 141 Жамият
Самарқанд шаҳри ҳокими ўзгарди: Раҳимов ўрнига бошқа Раҳимов
ТИВда Россия парламент делегацияси билан учрашув ўтказилди
Уйни воситачисиз сотиш усуллари – ҳужжатлар
13:20 640 Жамият
Месси оғир кунда «Барселона»ни ташлаб кетмайдиган бўлди
13:15 1342 Спорт
Кўпроқ янгиликлар