Миср фуқаро авиацияси вазири Хусам Камолнинг маълум қилишича, Синай ярим оролида 31 октябрь куни ҳалокатга учраган Россиянинг Airbus 321 лайнерининг иккала “қора қути”си ҳам топилган. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Аввалроқ Мисрда ҳалокатга учраган самолётнинг барча ёзишмалари Россиянинг ўзида текширилиши тўғрисида маълум қилинган эди.