Ислом Каримов: АҚШ давлат котибининг илк ташрифи халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашиш учун яхши имконият

Жаҳон 01 Ноябрь 2015 13307

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 1 ноябрь куни Самарқанд шаҳридаги Форумлар мажмуасида Америка Қўшма Штатлари давлат котиби Жон Керрини қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар қилди.

Хабарда таъкидланганидек, давлатимиз раҳбари меҳмонни юртимизга ташрифи билан самимий қутлади ва унинг Ўзбекистонга илк ташрифи ўзаро ҳамкорликка доир кенг кўламли масалалар ва халқаро аҳамиятга молик муаммолар юзасидан фикр алмашиш учун яхши имконият эканини таъкидлади.

Учрашувда минтақавий долзарб муаммолар юзасидан ҳам атрофлича фикр алмашилди. Афғонистондаги вазият, хавфсизлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

АҚШ давлат котиби самимий қабул учун Ўзбекистон Президентига чуқур миннатдорлик изҳор этиб, Америка Қўшма Штатлари раҳбарияти икки мамлакат манфаатларига асосланган муносабатларни изчил ривожлантиришга тайёр эканини билдирди.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 44785 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 62073 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34206 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19362 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 74002 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59955 Жамият
Лотереяда фирибгарлик қилган дастурчи 25 йилга қамалди
Навоий вилоятида қўшмачи эркак қўлга олинди
16:45 1749 Жамият
Маъмурий ислоҳотлар Концепцияси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
«Made in Uzbekistan» бренди Тожикистон бозоридан Хитой маҳсулотларини сиқиб чиқармоқда
Кўпроқ янгиликлар