Италия чемпионати: “Ювентус” ниҳоят зафар қучди, “Рома” эса ютқазиб қўйди

Спорт 01 Ноябрь 2015 1234

Футбол бўйича Италия А сериясининг навбатдаги 11-тур баҳслари Турин дербиси билан бошланди. Майдонда шаҳарнинг кучли икки жамоаси — “Ювентус” ва “Торино” бир-бирларини синаб кўришди.

Учрашувнинг 19-дақиқасига келиб ҳисоб очилди. Погбанинг урган голи ҳисобига “Ювентус” олдинга чиқиб олди. Аммо 51-дақиқада “Торино” ўйинчиси Бовонинг аниқ зарбаси эвазига ҳисоб тенглашди — 1:1.

Жамоалар шу тариқа 93-дақиқага қадар тўп суришди. Айнан шу дақиқада “Ювентус”га зарур бўлган ғалаба тўпини Куадрода киритди. Учрашув 2:1 ҳисобида “Ювентус” ғалабаси билан ниҳоясига етди.

Айни пайтда “Ювентус” 15 очко билан 10-ўринни, шунча очкого эга “Торино” эса 11-ўринни эгалламоқда.

Италия А серияси. 11-тур

Ювентус – Торино – 2:1

Голлар: Погба, 19 (1:0); Бово, 51 (1:1); Куадрадо, 90+3 (2:1).

Турнинг яна бир қизиқарли кечган учрашуви “Интер” ва “Рома” жамоалари ўртасида бўлди. Шиддатли кечган баҳсда кичик ҳисоб қайд этилди. Меделнинг 31-дақиқада киритган тўпи учрашувда ягона гол бўлиб қолди ва “Интер”га навбатдаги очколарни тақдим этди. Умумий ҳисоб — 1:0 “Интер” ғалабаси билан якунланди.

Учрашувнинг 73-дақиқасида Пьяничнинг ўйиндан четлатилиши ҳисобига ромаликлар ўйиннинг охиригача камчилик бўлиб ҳаракат қилишга мажбур бўлдилар.

“Интер” шу ғалабаси эвазига 24 очко тўплаган ҳолда чемпионат пешқадамига айланди, “Рома” эса 23 очко билан 2-ўринга тушиб кетди.

Интер – Рома  – 1:0

Голлар: Медель, 31 (1:0).

Четлатиш: Пьянич, 73 (Рома).

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 44416 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 61774 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34141 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19312 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 73809 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59898 Жамият
Навоий вилоятида қўшмачи эркак қўлга олинди
16:45 1135 Жамият
Маъмурий ислоҳотлар Концепцияси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
«Made in Uzbekistan» бренди Тожикистон бозоридан Хитой маҳсулотларини сиқиб чиқармоқда
Араб коалицияси Ямандаги меҳмонхонага авиазарба берди
16:35 737 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар