Сурия шимолида "Аҳрор аш-Шом" гуруҳи жангарилари 2та йўловчи автобус йўловчиларини олиб қочишди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берган.

Қайд этилишича, бу автобуслар Ҳалаб-Африн йўналишида қатновчи автобуслар ҳисобланади.

"Ҳалабдан Афринга қараб йўлга чиққан 2та йўловчи автобус "Аҳрор аш-Шом" жангарилари қўлига тушган", дейилади хабарда.

Аниқлик киритилишича, автобуслар Ҳалабдаги ал-Шайх Мақсуд кварталидан қайтаётганди.
Манбанинг айтишича, автобусда бўлган 3 йўловчи аёл ҳамда ҳайдовчилардан бири Африндаги автовокзалга етиб олишга муваффақ бўлишган.

Айни вақтда жангарилар неча кишини олиб кетишганига аниқлик киритилмаган.