Жанубий Африка Республикасининг собиқ мудофаа ва давлат хавфсизлиги вазири Носививе Маписа-Нкакуланинг (Чарльз Нкакула) ўғлига пичоқ билан ўлимга олиб келган жароҳатлар етказилган. Воқеа 31 октябрда кечки пайт Йоханнесбургда юз берган, деб хабар бермоқда полиция вакили Лунгело Дламини.

Дламинининг айтишича, 23 ёшли Чумани Нкакула вазирнинг 4 фарзандининг иккинчиси бўлиб, танасининг тепа қисмига пичоқ уриш билан ўлдирилган. Бошқа тафсилотлар келтирилмаган.

Қотилликда гумон қилиниб 24 ёшли шахс қўлга олинган.
Вазир оиласига фарзандининг ўлими муносабати билан Мудофаа вазирлиги ва Африка миллий конгресси партияси ҳамдардлик билдирди. Маълум қилинишича, йигит қотил билан таниш бўлган.

Йигитнинг отаси Чарльз Нкакула ҳозирда ЖАРнинг Мозамбикдаги элчиси бўлиб ишлайди.