"Лестер" жамоасининг 28 ёшли ҳужумчиси Жейми Варди "Вест Бромвич" (3:2)га қарши ўйинда гол уриб, тарихдан жой олди.

У Англия Премьер-Лигасининг кетма-кет 8та ўйинида гол урган учинчи футболчи сифатида тарихга кирди.

Бундан аввалроқ бундай кўрсаткични Даниэль Старриж ва Рууд Ван Нистелрой (голландиялик футболчи ўз натижасини 10та ўйингача узайтира олган) қайд этганди. Эндиликда Варди энг яхши кўрсаткич қайд этган учинчи футболчига айланди.

Маълумот учун, Варди жорий мавсумнинг 11 турида жами 11та гол уриб, битта самарали тўп узатишини амалга оширди.