Жорий йилда АвтоВАЗда йиғилган ҳар битта машина компанияга 43 минг рублдан зарар келтирди

Жаҳон 01 Ноябрь 2015 3119

Жорий йилда АвтоВАЗда йиғилган ҳар битта машина компанияга 43 минг рублдан зарар келтирди

Жорий йилнинг 9 ойи учун АвтоВАЗнинг ҳисоботидан жорий йилда компанияда йиғилган ҳар битта машина унга 43 минг рублдан зарар келтиргани келиб чиқмоқда. 2014-2015 йилларда ходимларни оптималлаштириш ва етказиб берувчилар билан олиб борилаётган иш ҳозирча компанияни зиён кўрмасдан ишлашга олиб чиқмади.

Ҳисобот даврида компания умумий ҳисобда Lada, Renault, Nissan ва Datsun моделларидан 368 мингта ишлаб чиқарди ва 15,9 млрд рубллик соф зиён кўрди.

АвтоВАЗда битта йиғилган машина учун энг катта зиён 2009 йилда кўрилган эди, ўша йили бу кўрсаткич 170,6 минг рублни ташкил қилган. Шундан бери завод харажатларни камайтиришга ҳаракат қилиб келмоқда, жумладан ходимлар сонини қисқартирмоқда. 2014 йилда корхонанинг ишчилари сои 14,4 минг кишига, тахминан 50 минг кишигача қисқартирилган. Жорий йилда яна 1,1 минг кишини бўшатиш режалаштирилган.

Зиён кўрмаслик даражасига қайтиш учун корхона “самарали чораларни” амалга оширишга тайёргарлик кўрмоқда. Ушбу чоралар орасида харидларга харажатларни камайтириш, норентабел корхоналарни ёпиш, доимий ва ишчи кучига харажатларни камайтириш каби чоралар бор.

АвтоВАЗнинг жорий йилнинг январь-сентябрь ойларидаги тушуми 131,2 млрд долларни ташкил қилди. Асосий фаолиятдан кўрилган зарар 45 фоизга ўсиб, 14,5 млрд рублни ташкил қилган.

Маълумот учун, АвтоВАЗнинг 74,5 фоиз акцияси Alliance Rostec Auto B.V компаниясига тегишли. Ўз навбатида Renault-Nissan (67,13%) ва «Ростех» давлат корпорацияси (32,87%) ушбу компаниянинг акциядорлари ҳисобланади.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28239 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15065 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56178 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 1158 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1013 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 3608 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 986 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 915 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1250 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар