Колорадода шубҳали шахс уч кишини ўлдиргач, ўзи ҳам ҳалок бўлди

Жаҳон 01 Ноябрь 2015 1533

АҚШнинг Колорадо-Спрингс шаҳрида шубҳали шахс уч кишини отиб ташлади. Полиция билан бўлган отишмада ўзи ҳам ҳалок бўлди, деб ёзмоқда The New York Post нашри.

Полиция ходимининг сўзларига кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимлари жиноятчини отиш ҳақида огоҳлантиришган. Аммо у полиция ходимларига қарата ўқ узган. Ана шундан сўнг отишма бошланган ва жиноятчи ҳалок бўлган.

Ходимнинг қўшимча қилишича, суриштирув ишларига мувофиқ шаҳарнинг бир нечта кўчаси кўздан кечирилган.

Гувоҳларнинг маълум қилишича, шубҳа остидаги шахс қўлида ўқотар қурол билан шаҳар кўчаларида югуриб юрган. Гувоҳлардан бири Мэтт Эбширнинг айтишича, у уйи деразасидан бир эркакнинг қўлидаги қуроли билан кимнидир отиб ташлаганининг шоҳиди бўлган.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 38647 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 14106 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 90953 Ўзбекистон
Кекса немис Исландияга эски тракторда саёҳатга жўнади
ОАВ: МРБ Испанияда теракт тайёрланаётганидан огоҳлантирган
23:46 / 17.08.2017 471 Жаҳон
Янги ўқув йилида олий ўқув юртларида ўқиш учун контракт пули ошмайди
23:30 / 17.08.2017 2331 Ўзбекистон
Йўқолган никоҳ узук 13 йил ўтиб сабзида топилди
23:25 / 17.08.2017 3319 Жамият
Барселонадаги теракт гумондорлари қўлга олинди
23:20 / 17.08.2017 1495 Жаҳон
Хайрулла Нуриддинов МТРК раиси  ўринбосарлигидан кетди
23:15 / 17.08.2017 3701 Ўзбекистон
Фото: Австралияда дунёдаги энг кучли қуёш электростанцияси қурилади
23:10 / 17.08.2017 674 Технология
Кўпроқ янгиликлар