Ҳурматли ўқувчилар! Жаҳонда хафта давомида (26.10-01.11.2015) содир бўлган хабарлар хроникасини эътиборингизга такроран ҳавола этамиз.

Эрдўған: курдларнинг Сурияда янги вилоят тузгани ҳақидаги эълони Туркияга хавф туғдиради>>

Курдларнинг Сурия шимолида янги вилоят тузгани ҳақидаги эълони Туркияга хавф туғдиради. Буни Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған айтиб ўтди, деб хабар бермоқда Al Arabiya телеканали.

Афғонистон Россиядан қурол олмоқчи>>

Афғонистон президенти Ашраф Ғани Аҳмадзай Москвага мурожаат қилиб, уларга артиллерия, ўқотар қурол ва Ми-35 вертолётларини етказиб беришни сўради.

Эстонияга АҚШнинг оғир ҳарбий техникалари келтирилиши бошланди>>

Эстонияга АҚШнинг оғир ҳарбий техникалари эшелони келтирилди. Бу ҳақда Valgamaalane газетаси маълумотига асосланиб, “Интерфакс” хабар бермоқда.

Сирдарёнинг чап қирғоғида, Қозоғистоннинг Қизилўрда вилоятида янги шаҳар барпо этилади>>

Сирдарёнинг чап қирғоғида, Қозоғистоннинг Қизилўрда вилотида янги шаҳар барпо этилади, деб айтди Қизилўрдада бўлиб ўтган XIII Республика шаҳарсозлик анжуманида Қизилўрда вилояти акими (ҳокими) Қримбек Қушербоев.

Трамп: Агар Саддам Ҳусайн ва Каддафи ҳозир ҳокимият тепасида бўлганида дунё тинчроқ яшаётган бўларди>>

Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп Ҳиллари Клинтон билан қатнашган АҚШ конгрессида бўлиб ўтган “Бенгази иши” бўйича тингловдан сўнг изоҳ бераркан, Ироқ ва Ливия “диктаторлар даврида яхшироқ яшаганини” маълум қилган.

ОАВ: Пентагон Россия кемаларининг АҚШ сувости коммуникациялари яқинида турганидан хавотирга тушмоқда>>

Пентагон АҚШни телефон ва интернет алоқа билан таъминлаб турган асосий сувости коммуникация кабеллари жойлашган ҳавзаларда Россия кемалари ва сувости кемаларининг мавжудлигидан қаттиқ ҳавотирда эканини билдирмоқда.

Қирғизистон ва Япония бир қатор келишувларни имзолади>>

26 октябрда Япония бош вазири Шиндзо Абэ Қирғизистонга расмий ташриф билан келди. Абэнинг ташрифи якунларига кўра Қирғизистон ва Япония ўртасида бир қатор келишувлар имзоланди.

Шиндзо Абэ: Япония Қирғизистон билан учта йўналиш бўйича муносабатларни ривожлантиришга катта аҳамият қаратади>>

“Япония Қирғизистон билан учта йўналиш бўйича муносабатларни ривожлантиришга катта аҳамият қаратади”, деб айтди Қирғизистонга расмий ташриф билан келган Япония бош вазири Шиндзо Абэ.

НАСА “мингйиллик довули”нинг орбитал фото ва видеоларини кўрсатди>>

НАСА агентлиги “мингйиллик довули” номини олган табиий офатнинг орбитадан суратга олинган фото ва видеоларини кўрсатди. Бу ҳақда агентликнинг сайтида хабар қилинди.

БАА нефть баҳосининг 50 долларга тушиб кетганини “инсоният учун туҳфа” деб атади>>

Абу-Даби иқтисодий тараққиёт департаменти бошлиғи Али ал-Мансурий нефть баҳосининг бир баррелга 50 доллар қийматга тушиб кетишини “инсоният учун туҳфа” деб атган, деб маълум қилмоқда Bloomberg агентлиги.

Афғонистондаги мактабда зилзиладан кейинги талатўп вақтида 12 нафар ўқувчи қиз ҳалок бўлди>>

Афғонистонда содир бўлган зилзила натижасида мактаб ўқувчиларини эвакуация қилиш вақтида 12 нафар ўқувчи қиз қиз ҳалок бўлди ва 35 нафари жароҳатланди. Reuters берган ахборотга кўра, уларни мактаб биносидан эвакуация қилишга уринишлар самарасиз якунланган.

Хитой беш юлдузли меҳмонхоналарнинг кўплиги бўйича рўйхатда етакчилик қилмоқда>>

Trivago сайёҳлик хизмати тадқиқотчилари беш юлдузли меҳмонхоналари энг кўп давлатларнинг рейтингини тузиб чиқди.

Япония бош вазири Қозоғистон президенти билан учрашди>>

Япония бош вазири Синдзо Абэ Қозоғистонга расмий ташрифи доирасида ушбу мамлакат президенти Нурсултон Назарбоев билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Оқ Ўрда матбуот хизмати хабар берди. Учрашув чоғида Назарбоев Абэни қайта сайлангани билан табриклаб, жаҳондаги мураккаб сиёсий ва иқтисодий вазиятда муваффақиятли фаолият юритишни тилаб қолди.

Афғонистондаги зилзила туфайли ҳалок бўлганлар сони 350 нафарга етди>>

Аввал хабар берилганидек, Афғонистонда 26 октябр куни 7,5 балли ер қимирлаши содир бўлди. Унинг таъсри Ўрта Осиёнинг бошқа республикаларида ҳам сезилди. Кўплаб шаҳар ва қишлоқларда аҳолининг уйлари, мактаблар ва бошқа бинолар шикастланди.

Жанубий Корея президенти: КХДР таҳдидларига қарши туриш учун мудофаани мустаҳкамлаймиз>>

Корея Республикаси шимолий қўшнисининг таҳдидларига қарши тура олиш учун ўз ҳарбий салоҳиятини оширишда давом этади. Бу ҳақда президент Пак Кин Хе Миллий кенгашда сўзлаган нутқида айтиб ўтди.

Қирғизистон ва Хитой чегарачилари аэропортларда қўшма операциялар ўтказадилар>>

Қирғизистон ва Хитойнинг чегара идоралари икки давлат аэропортларидаги назорат ўтказиш пунктларида хавфсизлик масалалари бўйича ахборот алмашувини йўлга қўяди. Бу ҳақда Қирғизистон вакиллари хабар берди.

ИШИД жангарилари Пальмирадаги тарихий устунлар мажмуасини йўқ қилди>>

ИШИД жангарилари Сурия шимоли-шарқидаги тарихий Пальмира шаҳридаги устунлар мажмуасини портлатиб юборди. Бу ҳақда Ливандаги "Ан-Нахар" газетаси сайтида маълум қилинган.

Осиё жанубидаги зилзила: Талофатлар фотосуратларда>>

Афғонистонда 26 октябр куни 7,5 балли ер қимирлаши содир бўлди. Унинг таъсри Ўрта Осиёнинг бошқа республикаларида ҳам сезилди. Кўплаб шаҳар ва қишлоқларда аҳолининг уйлари, мактаблар ва бошқа бинолар шикастланди.

Туркия газ масаласида Россияни судга берди>>

Туркиянинг Botas давлат компанияси Россия устидан газ нархлари туфайли халқаро ҳакамлик судига даъво аризаси киритди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар бермоқда.

Қирғизистонда ИШИДнинг Марказий Осиёда терактлар уюштиришга қанча пул сарфлагани айтилди>>

Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси “Альфа” махсус бўлинмаси фахрийлари бирлашмаси раиси Артур Медетбековнинг сўзларига қараганда, ИШИД Марказий Осиёда терактрлар уюштириш, бу ерда одамлар ёллаш ва бошқа ишларга 70 млн доллар йўналтирганини баён қилди. Бу ҳақда Қирғизистон ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Brent туридаги 1 баррель нефть нархи 47,28 долларга тушди>>

Келгусида АҚШдаги ёқилғи захирасининг ортиши ҳақидаги маълумотлр туфайли нефть нархида тушиш кузатилмоқда. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар берган.

Alibaba асосчиси энг бой одам мақомидан маҳрум бўлди>>

Alibaba Group онлайн компанияси асосчиси миллиардер Жек Ма Forbes журнали талқини бўйича Хитойнинг энг бой одами мавқейидан маҳрум бўлди. Унинг ўрнига кучмас мулк инвестицияси билан шуғулланувчи Ван Цзянлинь кўтарилиб олди.

ХВЖ Саудия Арабистони ғазнасининг тез орада бўшаб қолишидан огоҳлантирмоқда>>

Яқин 5 йил ичида нефть нархининг пастлиги туфайли Саудия Арабистони бюджет танқислигининг тез ўсиши муаммосига дуч келади. Бу ҳақда Халқаро валюта жамғармаси тадқиқотига иқтибос келтирган ҳолда CNN телеканали маълум қилди.    

Боксчи Рой Жонс Россия фуқаролигига эга бўлди>>

27 октябрь, сешанба куни машҳур боксчи, бир неча вазн тоифаларида кўп карра жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритган Рой Жонс Москвада Россия фуқаролигини берувчи паспортга эга бўлди. Бу ҳақда «Р-Спорт» нашри хабар тарқатмоқда.

Рио олимпиадасида илк марта қочқин мақомидаги спортчилар иштирок этиши мумкин>>

Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах 2016 йилда Бразилияда ўтказиладиган Рио-де-Жанейро олимпиадасида қочқинга айланган спортчилар ҳам иштирок этиши мумкинлигини маълум қилди.

GM ёнғин хавфи борлиги сабаб 1,4 млн дона автомобилини ортга қайтариб олади>>

Американинг General Motors компанияси автомобилларнинг двигатель қисмидаги мойлаш билан боғлиқ муаммолар туфайли дунё бўйича 1,4 млн машиналарини ортга қайтариб олади. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Путин Саудия Арабистони қироли билан Суриядаги вазиятни муҳокама қилди>>

Россия президенти Владимир Путин Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдулазиз ал Соуд билан телефон орқали суҳбатлашди. Бу ҳақда Кремль сайтида маълум қилинган.

АҚШ давлат қарзи чегарасининг оширилиши 2017 йил мартигача узайтирилади>>

АҚШ давлат қарзи чегарасининг оширилиши 2017 йил мартигача узайтирилиши мумкин, деб хабар беради Reuters агентлиги.

Исроиллик учувчилар “ақлли” шлемлар билан таъминланади>>

F-16I қирувчи самолётида парвоз қилувчи исроиллик учувчилар самолётнинг ҳолати ҳақида маълумот берувчи “ақлли” шлемлар билан таъминланади. Бу ҳақда Defense Aerospace нашри маълум қилди.

Лавров: Россия терроризм босимига қарши барча чораларни қўллайди>>

Россия терроризм босимига қарши ҳар қандай чораларни қўллайди. Бу ҳақда Россия ва Беларусь идоралар кенгаши мажлисидан сўнг Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров айтиб ўтган. 

Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 28 октябрь куни жаҳонда рўй берган энг асосий янгиликларни такроран ҳавола этамиз.

БМТ: Суриядаги гуманитар ёрдамга муҳтож кишилар сони 13,5 млн нафарга етди>>

Суриядаги гуманитар ёрдамга муҳтож кишилар сони 1,2 млн. нафарга ошди ва умумий ҳисобда 13,5 млн га етди. Бу ҳақда гуманитар масалалар бўйича БМТ бош котиби ёрдамчиси Стивен О'Брайен Халқаро хавфсизлик ташкилотининг кенгашидаги нутқида баён қилган.

Латвияга АҚШ армиясининг таркибида 17 та зирҳли техникаси бўлган колоннаси етиб келди>>

Латвиянинг Адажи ҳарбий базасига АҚШнинг 17 та зирҳли техникадан иборат колоннаси етиб келди. Бу ҳақда Латвия Мудофаа вазирлигининг жамоатчилик билан алоқалар департаменти раҳбари Каспарс Галкинс ТАСС ахборот агентлиги мухбирига маълум қилди.

Пентагон Жанубий Хитой денгизида операция ўтказилганини тасдиқлади>>

АҚШ мудофаа вазири Эштон Картер АҚШ ҳарбий кемалари охирги кунларда Жанубий Хитой денгизида операция ўтказганини тасдиқлади. 

Тожикистон ва Қирғизистон баҳсли ҳудудлар билан ўзаро алмашмоқчи>>

Тожикистон ва Қирғизистон иккала давлат чегараларидаги баҳсли худудларни демаркация (чегара чизиқларини қайта тортиш, белгиларни ўрнатиш) ва делимитация (тузилган келишув бўйича давлат чегарасини белгилаш ва уни харитага тушириш) муаммоларига нуқта қўймоқчилар, деб хабар берди Тожикистон хукуматидаги манба.

Япония Қозоғистондаги АЭС қурилишига қизиқиш билдирмоқда>>

Япония Қозоғистонда атом электр станцияси қурилишида иштирок этишга қизиқиш билдирмоқда. Бундай фикрни Япония бош вазири Шиндзо Абэ Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан Оқўрдада бўлиб ўтган учрашув якунлари бўйича айтиб ўтди.

Путин МДҲ давлатлари хавфсизлик хизматлари раҳбарлари билан учрашади>>

Ўзбекистон делегацияси МДҲга аъзо давлатлар хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари раҳбарлари Кенгашининг 39-йиғилишида иштирок этади.

Қозоғистон ЕИ билан ҳамкорлик шартномасини имзолайди>>

Қозоғистон Европа Иттифоқи раҳбариятининг расмий ташрифини кутмоқда. Айтилишича, ушбу ташриф доирасида кенгайтирилган ҳамкорлик ва алоқалар тўғрисидаги келишув имзоланади. Бу ҳақда мамлакат президенти Нурсултон Назарбоев маълумот берди.

Россия махсус хизматлари раҳбари ИШИД таҳдиди туфайли МДҲ чегараларини мустаҳкамлашга чақирди>>

Россия федерал хавфсизлик хизмати раҳбари Александр Бортников МДҲ, биринчи навбатда Марказий Осиё давлатлари чегараларини мустаҳкамлаб, ИШИДга биргаликда қарши туришга чақирди.

Сиёсатшунос: АҚШ Марказий Осиёни йўқотишдан қўрқади>>

Кеча АҚШ Давлат департаменти тарқатган ахборотга кўра, 29 октябрь куни давлат котиби Жон Керри режадан ташқари Марказий Осиё турнесини ўтказиб, минтақа давлатлари ташқи ишлар вазирлари билан С5+1 форматида учрашувлар ўтказади.

Атамбаев Қирғизистон ҳукуматини истеъфога чиқариш тўғрисидаги фармонини имзолади>>

Қирғизистон Республикаси президенти Алмазбек Атамбаев «ҚР Ҳукуматини истеъфога чиқариш тўғрисида»ги Фармонга имзо чекди, дея хабар бермоқда КирТАГ нашри мамлакат раҳбари матбуот хизмати берган маълумотларга таяниб.

Нефть нархида яна ўсиш кузатилмоқда>>

АҚШдаги Кушинге терминалида нефть захирасининг камайиши ҳақидаги хабарлардан кейин жаҳон бозорида нефть нархида ўсиш кузатилган. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар бермоқда.

Европа ва Марказий Осиёда бизнес муҳити яхшиланмоқда>>

Охирги йил давомида Европа ва Марказий Осиёнинг 90 фоиз давлатларида тадбиркорлик муҳитини яхшилашга қаратилган ислоҳотлар ўтказилди. Бу ҳақда Жаҳон банкининг бизнес юритиш шароитларини ўрганиш бўйича гуруҳи тайёрлаган йиллик ҳисоботида таъкидланди.

Қозоғистон ва Япония ўртасида 1.5 млрд долларлик шартномалар имзоланади>>

Япония бош вазири Синдзо Абэнинг Қозоғистонга расмий ташрифи муносабати билан ўтказиладиган Қозоғистон-Япония бизнес-форумида умумий қиймати 1.5 млрд долларга тенг жами 14 ҳужжат имзоланади.

Die Zeit: Ангела Меркель чек дафтарчасисиз ҳеч ким эмас>>

Европадаги миграцион инқироз Германия канцлери Ангела Меркелнинг “дунёдаги энг қудратли аёл” ва “Европанинг энг қудратли сиёсатчиси” қабилидаги имижини йўққа чиқарди, деб ҳисоблайди Die Zeit нашри.

"Барселона" Мессига рад қилиб бўлмас таклиф билан чиқмоқчи>>

"Барселона" Лионель Месси ўз таркибида фаолиятининг охиригача қолишини истамоқда.

ОАВ: Слуцкий "Челси"да Моуриньони алмаштириши мумкин>>

Испаниядаги журналистлар Москванинг ЦСКА жамоаси бош мураббийи Леонид Слуцкийни "Челси"нинг навбатдаги бош мураббийига айланиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқатишмоқда.

Янги Ravon Nexia комплектациялари ҳақида маълумотлар ошкор бўлди>>

Россия бозори учун мўлжалланган янги Ravon Nexia маркаси ҳақида батафсил маълумотлар пайдо бўлди. Бу ҳақда Авто mail.ru» нашри хабар тарқатмоқда.

Европа Иттифоқи ҳудудида 2017 йилга бориб роуминг бекор қилинади>>

Европа парламенти Евроиттифоқ ҳудудида 2017 йилга бориб роуминг тугатилиши ҳақида якуний овоз берди, деб маълум қилмоқда Techradar.

Япония пойтахтида Tokyo Motor Show 44-автосалони очилди>>

Бугун, 28 октябрь куни Токио шаҳридаги Одайба сунъий оролида жойлашган Big Sight кўргазма залида Tokyo Motor Show 2015 44-автосалони очилди. Япония ва бошқа давлатларнинг 30дан ортиқ автомобилсоз компаниялари унда ўзларининг охирги ютуқларини тақдим қилади.

“Аш-Шабоб” террорчилик гуруҳи жангарилари Сомалида қулаган самолёт экипажини асирга олди>>

Сомалидаги Африка иттифоқи миссияси учун юк олиб кетаётган Airbus A380 самолёти Сомалида қаттиқ тарзда қўнгандан кейин унинг бортидаги 12 киши “Аш-Шабоб” террорчилик гуруҳи жангарилари томонидан гаровга олинди, деб хабар бермоқда Voice of America нашри. 

Туркия Курдистон мухторияти тузилишига қарши ҳарбий ҳаракатлар бошламоқчи>>

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған курдлар томонидан Сурия шимолида, Туркиянинг жануби-шарқий чегаралари яқинида мухторият тузилишига қарши барча зарур чоралар кўрилишини маълум қилди.

АҚШ Суриядаги муаммони ҳал этиш учун Россия ва Эрон билан ҳамкорлик қилишга тайёр>>

АҚШ Сурия инқирозини ҳал этишда Россия ва Эрон билан ишлашга тайёр, деб маълум қилмоқда Оқ уй вакили Эрик Шульц. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Грецияда қирғоқлари яқинида қочқинлар қайиқлари ҳалокатга учраб, 5 бола чўкиб кетди>>

28 октябрь куни Греция қирғоқлари яқинида қочқинларни олиб кетаётган 4та қайиқ ҳалокатга учради ва 5 нафар бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда Франс Пресс агентлиги хабар берган.

Керри Сурия инқирозини ҳал этишда АҚШ ва Россияда “умумий ёндашувлар” мавжудлигини айтди>>

АҚШ давлат котиби Жон Керрининг маълум қилишича, АҚШ ва Россияда Суриядаги инқирозни тартибга солиш учун “умумий ёндашув”лар бор. У бу ҳақда Яқин Шарқ масаласида Вашингтонда қилган чиқиши вақтида айтиб ўтган, деб хабар бермоқда ТАСС.

Ҳиллари Клинтон АҚШ муаммосини ҳал этишда барча сиёсатчиларни “бир гуруҳ”да бўлишга чақирди>>

АҚШ президентлигига Демократлар партиясидан номзод Ҳиллари Клинтон сайловолди кампанияси доирасида Нью-Ҳэмпшир штатида қилган чиқиши вақтида барча сиёсатчиларни мамлакатда мавжуд муаммоларни биргаликда, баҳамжиҳат ҳал этиш лозимлигига чақирди, деб хабар бермоқда Associated Press.

Туркия мухолифати ЕИга муҳожирлар масаласида эътироз билдирди>>

Туркия халқ республика партияси етакчиси Камол Қиличдорўғли Европа Иттифоқини мамлакатни қочқинларни қабул қилишдаги оралиқ зонага айлантиришга интилаётганда айблади. 

Сурияда россиялик ҳарбий хизматчи нега жонига қасд қилгани айтилди>>

Россиянинг Суриядаги контингетида хизмат ўтаётган оддий аскар Костенко ҳалок бўлгани юзасидан ушбу мамлакат мудофаа вазирлиги расмий баёнот берди.

Бу йил 800 мингга яқин киши Европадан ўзларига қочқин мақомини беришини сўради>>

Бу йил 800 минг нафарга яқин киши Европа мамлакатларидан уларга қочқин мақомини беришларини сўраган. Бу ўтган йилникига қараганда, икки бараварга кўпдир. Бу ҳақда 29 октябрь куни БМТ Олий комиссиариатининг қочқинлар масаласи бўйича бошқармаси маълумотига асосланиб, Times газетаси маълум қилмоқда.

Лапорта: "Барселона" Франция лигасига ўтиши мумкин, лекин жамоа Ла Лигани тарк этмаслиги керак>>

"Барселона" жамоасининг собиқ президенти Жоан Лапорта Каталония Испаниядан мустақил бўлиб, ажралиб чиққанидан кейин футбол жамоасининг тақдири қандай кечиши мумкинлиги ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Ангела Меркель Хитойга расмий сафарини бошлади>>

Германия канцлери Ангела Меркель ва ХХР давлат кенгаши бош вазири Ли Кэцян икки томонлама музокараларни бошлади. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги хабар бермоқда.

Будапештда Ўзбекистоннинг инвестицион салоҳияти бўйича тақдимот ўтказилди>>

20 октябрь куни Венгрия пойтахти Будапештда Ўзбекистоннинг инвестицион салоҳиятига бағишланган бизнес-семинар ўтказилди. Бу ҳақда “Жаҳон” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги: Cурияда кимёвий қурол-аслаҳа мавжуд эмас, бироқ ИШИДда бор>>

Россия Ташқи ишлар вазирлигининг қуролланишни назорат қилиш масалалари бўйича департаменти бошлиғи Михаил Ульянов Сурияда кимёвий қуролсизлантириш жараёни якунига етганини маълум қилди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.

Сайловларга тайёргарлик кўраётган Туркияда мустақиллик куни нишонланмоқда>>

Жанубий Ғарбий Осиёда (ҳудудининг 3 фоизи, аҳолисининг 20 фоизи жануби-шарқий Европада) жойлашган Туркиянинг расмий номи Туркия республикаси (туркча Türkiye Cumhuriyeti) деб аталади.

ОАВ: Истанбулда ИШИДнинг 15 нафар жангариси қўлга олинди>>

Туркия ҳуқуқ-тартибот ходимлари ўтказган махсус амалиёт натижасида мамлакат пойтахти Истанбул шаҳрида ИШИД аъзоси бўлган 15 нафар жангари ҳибс қилинди. Бу ҳақда Hurriyet нашри хабар қилган.

Хитой ва Германия Сурия можаросини сиёсий йўл билан ҳал қилишга чақирди>>

Хитой бош вазири Ли Кэцян ва Германия канцлери Ангела Меркель бугун, 29 октябрь куни Суриядаги можароларни муҳокама қилишди, дея хабар беради Reuters.

Guardian: Могерини Россияни Сурияда бўлиши мумкин бўлган “афғон сценарийси”дан огоҳлантирди>>

Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Федерика Могерини Россия агар Сурияда ўтиш даврини амалга ошира олмаса, унинг учун “афғон сценарийси” такроланиши мумкинлиги ҳақида маълум қилди. 

Япония бош вазири Марказий Осиё давлатлари билан 26 млрд доллардан кўпроқ қийматга битимлар тузди>>

Япония бош вазири Шиндзо Абэ ва мамлакат тадбиркорлари 28 октябрда ўз уйларига Марказий Осиё давлатлари бўйлаб бир ҳафталик сафардан 26 млрд доллардан кўпроқ қийматга тижорат битимлари тузган ҳолда қайтишди.

Ҳиллари Клинтон АҚШда ўлим жазосини чеклашни ёқлаб чиқди>>

АҚШ президентлигига асосий номзодлардан бири сифатида кўрилаётган Ҳиллари Клинтон АҚШда ўлим жазоси жуда кўп қўлланаётганини таъкидлаб, бундай амалиётни сезиларли даражада чеклаш ва қисқартириш лозимлигини айтди.

Эстониялик ҳарбий қўмондон НАТОнинг қора танли жангчиларини ҳақорат қилган ватандошларини койиди>>