Киевнинг "Динамо" ва Ўзбекистон терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Максим Шацких мураббийлик лицензиясини қўлга киритди, деб хабар берди Championat.asia.
Украина футбол Федерацияси расмий сайти хабарига кўра куни кеча УЕФАнинг А лицензияси учун мураббийлик ўқув курслари якунига етди. Битирувчилар орасида Украина чемпионатининг энг яхши тўпурари бўлган Максим Шацких ҳам бор. Ўзбекистонлик футболчи ҳисобида 124та гол бор.