Миср вазири фалокатга учраган Россия самолёти экипажининг охирги ҳаракатлари ҳақида маълумот берди

Жаҳон 01 Ноябрь 2015 6982

Мисрда фалокатга учраган Россия самолёти учувчиси фалокатдан олдин Шарм-ал-Шайҳ аэпоротидаги авианозирларга ёрдам сўраб мурожаат қилмаган. Бу ҳақда Миср фуқаролик авиацияси вазири Ҳусам Камол маълум қилди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

“Авианозирларнинг Россия самолёти билан алоқаси фалокатгача нормал тартибда олиб борилган”, деб айтди Камол. Унинг айтишича, “рус учувчиси ҳеч қандай ёрдам сўрамаган, самолёт радарлардан бирданига йўқолиб қолган”.

Аввалроқ Шарм-ал-Шайҳ аэропортидаги манба самолёт ҳавога кўтарилгандан кейин учувчи нозир билан боғланиб, техник носозликлар ҳақида хабар бергани ва йўналишни ўзгартириб, самолётни Қоҳирада қўндиришга рухсат сўраганини айтган. Шундан кейин алоқа узилиб қолган.

“Интерфакс” ахборот агентлиги Мисрнинг авиация соҳасидаги расмийларига иқтибос келтирган ҳолда учувчи самолёт қурилмалари билан пайдо бўлган муаммолар сабабли Синай яриморолининг шимолидаги Ал-Ариш шаҳри аэропортида шошилинч қўнишни талаб қилган.

Воқеа жойида қутқарувчилар иш олиб бормоқдалар. Қора қутилар топилган ва ўқилиши бошланган.

Россия Тергов қўмитаси фожиа юзасидан иккита жиноий иш қўзғатди. “Когалымавиа” авиакомпанияси ва “Бриско” туроператори (самолётда шу компания мижозлари бўлган) ҳамда Домодедова аэропортида (самолёт шу аэропортга бириктирилган бўлган) тинтувлар ўтказилмоқда.

1 ноябрь Россияда фожиа қурбонлари хотирасига мотам куни деб эълон қилинди.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 23047 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 11756 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 82370 Ўзбекистон
Тарихда биринчи марта Сатурн атмосферасига киришга муваффақ бўлинди
ФИФА йил футболчиси бўлиш учун асосий даъвогарлар рўйхатини эълон қилди
20:19 975 Спорт
Япониядаги барда маймунлар официантлар сифатида ишламоқда
20:06 745 Жамият
Конте Белотти трансферини истамоқда, Абрамович бунга қарши
20:06 426 Спорт
Turkish Airlines рейси йўловчиси комага тушиб, самолётда жон берди
19:58 842 Жамият
ФИФА йилнинг энг яхши мураббийлиги учун даъвогарлар номини эълон қилди
19:54 1796 Спорт
Нобель мукофотининг энг ёш совриндори Оксфорд университетига ўқишга кирди
19:50 1417 Жамият
Кўпроқ янгиликлар