2015 йилнинг январидан сентябрига қадар Германияга 600 минг нафарга яқин қочқин кириб келди, дея ёзмоқда Bild am Sonntag нашри.
Қайд этилишича, мазкур маълумотлар Германия Ички ишлар вазирлигининг Еврокенгашга тақдим этган ҳисоботида келтириб ўтилган.
Ўз навбатида, нашрнинг ҳукуматдаги ахборот манбаси маълумотига кўра, мамлакатга кириб келган қочқинларнинг ҳақиқий сони 20 фоиз кўпроқ бўлиши мумкин, чунки ҳамма ҳам рўйхатдан ўтиш жараёнида иштирок этаётгани йўқ.
Бундан аввалроқ эса ГФР канцлери Ангела Меркел Германия Яқин Шарқ мамлакатларидан келган қочқинлар учун чегараларини ёпмаслигини маълум қилган эди.