Бугун, 1 ноябрь куни Озарбайжон парламентига сайлов бўлиб ўтди. Маҳаллий вақт билан соат 08:00да очилган сайлов участкалари кечки соат 19:00да ёпилди

Бугунги сайловда озарбайжонликлар аввалги (2010 йил) сайловдагидан кўра фаолроқ бўлишгани қайд этилган. Куннинг соат 17:00 ҳолатига кўра давомат 50,1 фоиз бўлди (5 йил олдинги сайловда бу вақтдаги кўрсаткич 44,75 фоиз бўлган).

Қайд этилишича, Туркиядаги сайловларда жиддий ҳодисалар кузатилмаган.

Озарбайжон парламент сайловини 40 ташкилотдан жами 503 нафар халқаро кузатувчи ва 66 мингдан ортиқ маҳаллий кузатувчилар кузатиб борди.

Маълумот учун, бугунги сайловда бир палатали парламент - Миллий Мажлисдаги 125 ўрин учун 767 нафар номзод кураш олиб борди. Жумладан, 15та сиёсий партиянинг 430 нафардан зиёд вакили, еттита партияни бирлаштирган битта блок ҳамда мустақил номзодлар парламентдаги ўринларга даъвогарлик қилмоқда.