Озарбайжонда парламент сайловлари бошланди

Жаҳон 01 Ноябрь 2015 1137

Озарбайжонда сайлов участкалари парламент сайловларида овоз бериш мақсадида келган сайловчилар учун очилди, дея хабар бермоқда ТАСС.

Қайд этилишича, сайловлар 19:00 (Тошкент вақти билан 20:00)га қадар давом этади. Овоз беришларда мамлакат бўйлаб 5,1 миллион сайловчи иштирок этади.

Хабарда келтирилишича, бир палатали парламентнинг 125 депутатлик ўрни учун 767 нафар номзод ўзаро кураш олиб бормоқда.

Жумладан, 15та сиёсий партиянинг 430 нафардан зиёд вакили, еттита партияни бирлаштирган битта блок ҳамда мустақил номзодлар парламентдаги ўринларга даъвогарлик қилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар