Ўзбекистоннинг Самарқанд вилояти Самарқанд туманида яшовчи фермерлар оғирлиги 23 килограмм келадиган улкан тарвуз етиштирдилар.

Самарқандлик журналист Тошпўлат Раҳматуллаев бозорда маҳсулот харид қилиб юрганда шу катта тарвузни ўз кўзлари билан кўрди.

“Сотувчиларнинг айтишича, тарвуз Самарқанд туманининг Рустам-қишлоғида етиштирилган”, деб айтди журналист.

Ўтган йили туркиялик фермер Лутфу Ой Туркиянинг Анталия вилоятида 58 кг келадиган экологик тоза улкан тарвузни етиштирган эди.

“Биз янги тарвуз навини ўтказишга қарор қилдик ва уги етиштиришда на кимёвий моддалар, на ирсий ўзгартирилган организмлар ишлатдик, фақатгина органик ўғитлардан фойдаландик”, деб айтганди ўшанда туркиялик фермер.