Порошенко фалокатга учраган Россия самолёти қурбонлари яқинларига ҳамдардлик билдирди

Жаҳон 01 Ноябрь 2015 2418

Украина президенти Пётр Порошенко Мисрда фалокатга учраган Россия самолёти қурбонлари яқинларига ҳамдардлик билдирди. Порошенко ўз ҳамдардлигини твиттер орқали билдирди.

Аввалроқ Россия президенти Владимир Путинга ўз ҳамдардлигини билдириб бир неча ўнлаб давлат раҳбарлари ва ҳукуматлари мурожаат қилган эди. Улар орасида Мексика, Франция, Беларусь, Грузия, Польша, Туркия президентлари, бир қатор давлатларнинг юқори лавозимдаги шахслари, жумладан АҚШ Давлат котиби Жон Керри бор.

Кўпроқ янгиликлар