Бугун, 1 ноябрь куни Сингапурда WTAнинг якуний турнирида финал баҳслари ўтказилди.
Финалда польшалик Агнешка Радванска ва чехиялик Петра Квитова учрашиб, 3 сетдан иборат ўйин ўтказишди.

2 соатдан ортиқроқ вақт давом этган финал баҳсида Польша вакиласи 6:2, 4:6, 6:3 ҳисобларида зафар қучди.

Ушбу финалчилар гуруҳ босқичида 2 мартадан мағлубият қайд этишганди.

Турнир ғолибаси Агнешка Радванска жорий мавсум кашфиётига айланган испаниялик Гарбинье Мугурусани 6:7, 6:3, 7:5 ҳисобларида мағлуб этганди. Петра Квитова эса россиялик Мария Шараповани 6:3 ва 7:6 ҳисобларида енгган.

Якуний WTA турнири

Мукофот жамғармаси – 7 000 000 доллар

Ёпиқ хард кортлар
ФИНАЛ.
Агнешка Радванска (Польша) – Петра Квитова (Чехия) 6:2, 4:6, 6:3