Россиялик ҳарбийлар Сурияда 1,5 тонналик, кучли КАБ-1500 бомбаларини қўллашни бошлашди

Жаҳон 01 Ноябрь 2015 8535

Россия ҳарбий-коинот кучлари (ҲКК) Сурияда террорчиларга қарши лазер қурилма билан жиҳозланган кучли КАБ-1500 авиацион бомбаларини қўллашни бошлади. 31 октябрда журналистлар кўз ўнгида Су-34 бомбардимончи самолётига КАБ-1500 бомбаси ўрнатилди.

“Бу бомбалар юқори аниқликка эга экани билан фарқланиб туради. Уларга мўлжалга ўз-ўзидан тўғриловчи лазер қурилма ўрнатилган”, деб айтди ҲКК расмий вакили Игорь Климов. Климовнинг айтишича, бомба ер ости бункерлари ва темир-бетон панагоҳларга зарба бериш учун қўлланади. Унинг жанговор қисми капсуласи 3 метр қалинликдаги томларни теша олади ва ер остига 20 метргача кира олади.

Климовнинг таъкидлашича бундай бомбалар шаҳарларга ташланмайди. Улар алоҳида муҳим нишонларни йўқ қилиш учун ишлатилади. Бундай ракеталар аввал Афғонистон ва Чеченистонда ишлатилган.

Маълум қилинишича, ОАВ вакиллари олдида бомба билан жиҳозланган Су-34 самолёти жангарилар позициялари жойлашган Сурия шарқига вазифани бажаргани учиб кетган.

Бир неча кун аввал ОАВларда Суриядаги операция туфайли Россиядаги ракета ишлаб чиқарувчи заводлар уч сменада ишлашларига тўғри келаётгани маълум қилинганди.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 14565 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 11574 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 47107 Жамият
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8466 Ўзбекистон
«Ўзбекистон 24» телеканали раҳбари ўзгарди
«GM Uzbekistan»нинг Асакадаги заводи ўз ишини вақтинчалик тўхтатади
Хайрулла Нуриддинов 3 кун ўтиб яна МТРК раиси ўринбосарлигига қайтди
Умумхалқ ҳашари доирасидаги хайрия тадбирларига 5,3 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди
16:45 380 Жамият
Макка шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида ёнғин чиқди
16:40 2194 Жаҳон
Машҳур раҳбар бўлиш учун нималарга эътибор бериш ҳақида: 5 машҳур афсонага раддия
16:35 2393 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар