Якшанба, 1 ноябрь куни Сеулда Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе, ХХР Давлат кенгаши раҳбари Ли Кэцян ҳамда Япония бош вазири Шиндзо Абэ иштирокида уч томонлама саммит бўлиб ўтади. Худди шундай учрашув сўнгги марта 2012 йил май ойида Пекин шаҳрида бўлиб ўтган эди.
Мазкур саммит сўнгги вақтларда Токионинг ҳудудий тортишувлар ва урушдан кейинги тарихдаги хилма-хилликлар манзарасида Осиё-Тинч океани минтақасидаги яқин қўшнилари билан муносабатлар кескинлашган вазиятда бўлиб ўтмоқда.
Пак Кин Хе сўзларига кўра, уч томонлама учрашув шимоли-шарқий Осиёда тинчлик ва барқарорликка эришишда муҳим имкониятлари тақдим этади, шунингдек, корейс-япон муносабатларининг яхшиланишига олиб келади.
Мазкур саммит ишлаб чиқариш қувватлари, технологик инновациялар, тараққиёт соҳасидаги ташаббусларни келишиб олиш, эркин савдо тўғирисида музокаралар юритиш, минтақавий иқтисодий интеграция ва бошқа мавзуларда фикр алмашишни ўз олдига мақсад қилиб олган.
Жанубий кореялик мутахассислар кўплаб муаммолар бўлишига қарамасдан, Корея Республикаси, Хитой ва Япония муносабатларини меъёрлаштириш – ечимини топган масала. Уч мамлакат Осиё иқтисодиётининг етакчиларидан ҳисобланиб, Шарқий Осиёнинг 70 фоиз аҳолиси мазкур давлатларда истиқомат қилади. Улар ЯИМи ҳам минтақадаги умумий ишлаб чиқариш ҳажмининг 70 фоизини ташкил этади. Яқин ҳамкорлик эса биринчи навбатда иқтисодий фойда келтиргани боис илиқ муносабатларни тиклашдан барча бирдек манфаатдор ва бундан қочишнинг имкони йўқ.