31 октябрь куни Сомали пойтахти Могадишода юз берган портлаш камида 2 кишини бу ҳаётдан олиб кетди.

Гувоҳларнинг айтишича, портлашдан олдин отишма овозлари эшитилган.

"Саафи" меҳмонхонасига кириб келган машина портлаб кетди. Мен 2 кишининг ўлимини тасдиқлайман", дейди маҳаллий полиция бошлиғи Аҳмад Нур.

Ҳозирча воқеа тафсилотлари аниқланмаган.

Шунингдек, бу ҳужум учун жавобгарликни ҳам ҳеч қайси ташкилот ўз зиммасига олмаган.

Қайд этиш керакки, Африканинг шарқий қисмида кейинги вақтларда "Аш Шабоб" жангарилари фаолликни кучайтиришган.