Тошкент вилоятида янги фармацевтика заводи қурилади

Технология 01 Ноябрь 2015 2410

Ўзбекистоннинг фармацевтика соҳасидаги бир қатор давлат муассасалари Тошкент вилоятида янги фармацевтика заводи қурилиши лойиҳасини ишлаб чиқишни бошлашди, деб хабар бермоқда Sputnik нашри.

Завод қаттиқ дори шаклларига асосланган кенг ассортиментдаги дори-дармон ишлаб чиқариши режалаштирилмоқда.

“Ўзфармсаноат” компаниясидаги манбанинг маълум қилишича, айни пайтда энг мақбул технологик қурилмани қидириш ва танлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бу масалада европалик ишлаб чиқарувчиларга афзаллик берилмоқда.

Ўн завбатида “Ўзтиблойиҳа” институти ҳам янги объектни лойиҳалаштириш ишларини бошлаб юборди, Соғлиқни сақлаш вазирлиги эса танлаб олинган дори воситаларининг фармакологик таркибини аниқлаш билан шуғулланмоқда.

Умумий қиймати 7 млн долларни ташкил қиладиган ушбу лойиҳа хорижий дори маҳсулотлари ўрнини босувчи маҳсулотни ишлаб чиқаришга қаратилган. Бунинг эвазига Республика фтизиатрии и пульмонология ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказининг ушбу дориларга эҳтиёжи таъминланади.

Янги фармецевтик корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 5 миллион шартли маҳсулот бирлигини ташкил қилади. “Ўзфармсаноат” вакилининг айтишича, янги завод 2016 йилда ишга туширилиши билан унда 100 дан кўпроқ одам иш билан таъминланади.

Айни пайтда Ўзбекистонда маҳаллий хомашё негизида 32 млрд сўмдан кўпроққа дори маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Мамлакатдаги дори маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан дори воситалари ишлаб чиқариш учун 521 тоннадан кўпроқ маҳаллий ўсимлик хомашёси харид қилинган.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34317 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72588 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10588 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136849 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 240 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 1015 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 553 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 732 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар