Тошкентда “қора маклер”ларга қарши кураш учун Кўчмас мулк маркази ишга туширилади

Иқтисодиёт 01 Ноябрь 2015 5215

Тошкентда ярим ноқонуний “квартира бозори” ўрнига Кўчмас мулк маркази ташкил этилади, дея хабар бермоқда Sputnik агентлиги Ўзбекистон Риэлторлик ташкилотлари ассоциациясидаги ахборот манбасига асосланган ҳолда.
Унинг сўзларига кўра, ассоциация айни пайтда мазкур масалани кўриб чиқмоқда. Режага кўра, Кўчмас мулк маркази пойтахтдаги Integro савдо комплекси базасида ташкил этилади. Марказ ушбу комплекснинг бир қаватини эгаллайди.
“Фикримизча, Integro биносида Кўчмас мулк маркази томонидан турар-жой ва бошқа кўчмас мулклар савдо-сотиғи ҳамда ижараси бўйича кенг кўламли хизматларни кўрсатиш учун жойлар етарлича. Мазкур марказда харидор ва ижарага олувчилар шу ернинг ўзида зарур маълумотларни олиш ва қўшимча босқичларга эҳтиёж қолдирмайдиган даражада шартномаларни имзолашларини ташкил этишни режалаштирганмиз”, - деди агентлик суҳбатдоши.
Шунингдек, марказда нотариуслар, кўчмас мулк бўйича консультантлар идоралари ҳам жойлаштирилиб, улар томонидан қўшимча юридик хизматлар кўрсатилади. Ахборот манбасининг қўшимча қилишича, бу ерда харид қилинаётган ёки ижарага олинаётган манзилнинг “криминал тарихи” тўғрисида маълумотлар базасидан бохабар бўлиш мумкин.
Марказдаги барча жараёнлар “ягона ойна” тамойили асосида олиб борилиб, бу ерда барча ишончли маълумотларга эга бўлиш ва олди-сотди ёки ижара шартномасини расмийлаштириш имконияти тақдим этилади.
Ассоциация вакилининг фикрича, Тошкент шаҳрида Кўчмас мулк марказининг очилиши нафақат мазкур соҳада хизмат кўрсатиш сифатини оширади, балки “қора” риэлторларга қарши курашнинг самарали усулларидан бири ҳисобланади ҳам. Маълумотга кўра, Integro комплексидаги марказ очилишини билан ярим ноқонуний кўчмас мулк бозори фаолияти босқичма-босқич тугатилади.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 70901 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36986 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21401 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 80805 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61803 Жамият
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 132 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 70 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 268 Маданият
Ўзбекистонлик иқтисодчи халқаро танловда ғолиб бўлди
23:30 / 23.08.2017 1187 Ўзбекистон
“Хато” тўфони Ҳонгконгга етказган зиён миллиард доллардан кўпроққа баҳоланмоқда
23:26 / 23.08.2017 759 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар