Тошкентда ўлдириб кетилган Туркия фуқароси ватандоши томонидан “буюртма” қилингани маълум бўлди

Жамият 01 Ноябрь 2015 13693

2014 йилнинг 31 октябрь куни Республика шошилинч тез тиббий ёрдам марказига келтирилган, оғир тан жароҳатлари туфайли 5 ноябрь куни оламдан ўтган Туркия фуқароси Эм Фуатнинг ўлими юзасидан олиб борилган суд иши якунланди. Воқеа тафсилотлари “Ўзбекистон” телерадиоканали бўлим бошлиғи Жўра Бобораҳматов томонидан “Даракчи” газетасида келтирилди.

Айтилишича, Фуат Ўзбекистондаги Orşah ev Textyle қўшма корхонасига раҳбарлик қилиб келган. У Ўзбекистон бозорида 1998 йилдан буён фаолият юритарди.

Туркиялик яна бир тижоратчи Устун Ҳикмет 2013 йил бошидан Ўзбекистонда иш бошлаганида Фуат ватандошига ёрдам бериш мақсадида унга 40 минг доллар миқдорида ёрдам кўрсатган. Орада анча вақт ўтиб, ўзини ўнглаб олган Ҳикмет шеригига бу пулларни қайтаришни истамаган.

Шу туфайли у қўқонлик рецидивист, 2006 йили 18 йилга қамалиб, 2013 йили амнистия қилинган Шерзод Ўлмасовга Эм Фуатнинг ўлдирилишини 10 минг долларга “буюртма” қилди.

Ўлмасов ўзига олтиариқлик Рустам Отақулов ва Шокир Эшонқуловни шерик қилиб, Тошкент шаҳрида мазкур қотилликни амалга оширди.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди қарорига кўра, Туркия фуқароси Устун Ҳикмет 21 йилга озодликдан маҳрум қилиниб, жазонинг 3 йилини турма қамоғида ўтайди. Ўлмасов Шерзод, Отақулов Рустам ва Эшонқулов Шокир ҳам шу муддатга озодликдан маҳрум қилиниб, жазонинг 4 йилини турма қамоғида ўтайдиган бўлишди.

Шерзод Ўлмасов ва Рустам Отақулов ўта хавфли рецидивистлар деб топилди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 36204 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 75959 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11639 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 142155 Жамият
Австралия бош вазири Барселонадаги теракт туфайли махсус стратегия ишлаб чиқилишини маълум қилди
10:40 16 Жаҳон
Бразилияда мушт қилиб турган қўл кўринишидаги булут одамларни хавотирга солди
10:36 867 Жаҳон
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 607 Lifestyle
Сохта ҳужжат тайёрлаб, қайнакасининг уйини сотиб юборган аёл фош этилди
10:26 402 Жамият
Швециялик яҳудий Фаластинга пиёда жўнади
10:19 463 Жамият
Чимёнда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилди
10:12 1025 Жамият
Кўпроқ янгиликлар