Тошкентлик собиқ эр алимент тўламагани учун икки марта жазоланди

Жамият 01 Ноябрь 2015 3385

Тошкентлик эркак алимент тўламагани учун икки марта жазоланди, деб ёзади “Ҳуқуқ” нашри.

Айтилишича, Карим Абдуллаев бир неча йиллар муқаддам ажрашиб кетган, унинг собиқ рафиқаси Шарофат қўлида икки бола билан қолиб кетган. Уларни боқишга қийналган аёл судга мурожаат қилган.

Суд буйруғига кўра, отага 2 нафар вояга етмаган боланинг таъминоти учун ҳар ойлик даромадининг учдан бир қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган. Аммо ижро ҳужжати билан танишиб, ундаги талабни бажармаган Абдуллаев бир неча огоҳлантиришдан сўнг ҳибсга олиниб, 1 йилга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига маҳкум этилган. Кейинроқ амнистия туфайли у жазодан озод қилинган.

Аммо орадан маълум муддат ўтиб, у алимент пулини тўламагани боис яна 2 йилга ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинди.

Ҳар икки сафар ҳам эркакка нисбатан ЖКнинг 122-моддаси 2-қисми билан жиноят қўзғатилган эди.

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 35977 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 42648 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5636 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 17344 Ўзбекистон
Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилади
«Кириллга қайтмаймиз». Лотин-кирилл баҳсида яна бир жавоб юриши
Халқ таълими вазири: Узоқ йиллар давомида мактабгача таълим тизими анча четдан қолиб кетган эди 
Кун кундалиги. Сайт Telegram’да янги каналини очди
Қизил сайёрада сирли сув омбори топилди
12:22 5469 Жаҳон
Фотомақола: Андижон шаҳрида гуллар байрами
12:10 1898 Жамият
Кўпроқ янгиликлар