Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Россия президенти Владимир Путинга Мисрда Россия самолётининг ҳалокатга учраши юзасидан ҳамдардлик билдирди, деб Туркиянинг Москвадаги элчихонасига иқтибос келтирган ҳолда хабар берди РИА «Новости» ахборот агентлиги.

“Қадрли дўстим. Мен Синай яриморолида катта миқдорда россиялик фуқаролар ҳалок бўлган авиаҳалокат ҳақида хабар топгач чуқур қайғуга ботдим. Мен ҳалок бўлганларнинг қариндошлари ва яқинларига сабр тилаб, уларга чуқур ҳамдардлик билдираман”, деб айтилмоқда Эрдўған мурожаатида.

Владимир Путин Мисрда Россия самолётининг ҳалокатга учраши муносабати билан 1 ноябрда мотам эълон қилди.