Туркия президенти Тойиб Эрдўған 1ноябрь куни муддатдан аввалги парламент сайловларида иштирок этди. У Истанбулдаги сайлов участкасида ўз овозини берди.
“Мамлакатимизга бахт тилайман. Бу сайловлар 7 июндаги сайловлар барқарорлик келтирмагани ва ҳукумат сокинлик билан шакллантирилмаганидан сўнг ўта муҳим ҳисобланади. Барқарорлик муҳим, бизнинг фуқароларимиз мазкур танловни амалга оширади. Халқ иродаси ҳурмат қилиниши керак”, - деди Эрдўған.

Қайд этилишича, Туркиядаги сайловларда жиддий ҳодисалар кузатилмаган. Полиция ва жандармерия кучайтирилган хавфсизлик чораларини кўрган. Сайлов участкалари яқинида тартибни сақлаш қисмлари навбатчилик қилмоқда. Асосий чорраҳаларга қўшимча постлар ташкил этилган.

Эслатиб ўтамиз, 1 ноябрь куни Туркиянинг 56 миллиондан зиёдроқ фуқаролари муддатдан олдинги парламент сайловларида қатнашмоқда. Сайловларда 16та партия ва 21 нафар мустақил номзод иштирок этмоқда. Шу мақсадда мамлакатда 175 минг овоз бериш нуқталари иш олиб бормоқда.

Аввал бўлиб ўтган сайлов натижаларига кўра, мамлакат бош вазири Аҳмад Довутўғлининг АТП сайловларда 40,6 фоиз овоз тўплаб етакчилик қилган эди. Бироқ улар парламентдаги 550 ўриннинг 258тасини эгаллаб, 12,5 йил ичида биринчи марта конституцион кўпчилик мақомига эга бўлиш учун тўпланиш лозим бўлган 276та ўринни қўлга кирита олмаган эди. ХРП ва ХДП партиялари эса 132 ҳамда 80 депутатлик ўрнини қўлга киритди. Парламентда ҳукуматни шакллантириш бўйича келишувларга эришилмагани боис 2015 йилнинг 7 июнида бўлиб ўтган сайлов натижалари бекор қилиниб, муддатдан аввалги сайловлар ўтказиш белгиланди.

1 ноябрда бўлиб ўтаётган сайловлар хавфсизлигини таъминлашга 380 минг нафардан зиёд ҳуқуқ-тартибот органлари сафарбар қилинган.