Туркияда парламент сайловлари бошланди

Жаҳон 01 Ноябрь 2015 1504

Якшанба, 1 ноябрь куни Туркиянинг 56 миллион нафардан зиёдроқ аҳолиси муддатдан олдин ўтказилаётган парламент сайловларида Мажлиснинг янги таркибини сайлаш учун ўз овозларини беради. Сайлов участкалари 8:00 да (Тошкент вақти билан 10:00) очилиб, 17:00га қадар фаолият кўрсатади.

Сайловларда 16та партия ва 21 нафар мустақил номзод иштирок этади. Мамлакатда 175 минг овоз бериш нуқталари иш олиб боради. Туркия Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, ўтган сайловларда овоз берган фуқаролар сони умумий миқдорнинг 86 фоизини ташкил этиб, ўтган йиллардаги энг юқори натижа қайд этилди.

1 ноябрда янада кўпроқ фуқаролар қатнашиши кутилмоқда. Сайловларга дунёнинг 54 мамлакатида доимий истиқомат қилиб келаётган Туркия фуқароларининг қизиқиши юқори экани хабар қилинди. 2,9 миллион фуқаронинг 1,2 миллион нафари муддатдан олдин ўз овозларини беришди. Одатда хориждаги сайлов участкалари мамлакатдагига қараганда эртароқ иш бошлайди.

Мамлакатдаги асосий тўртта сиёсий куч дастурлари деярли ўзгаришсиз қолган. Адолат ва тараққиёт партияси (АТП) унинг ташаббуси билан бошланган йирик инфратузилмавий лойиҳаларни якунига етказиш, аввалроқ қабул қилинган 2023 йилга қадар ривожланиш дастури доирасида ҳаракат қилиш, ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш, ёшлар масаласи билан шуғулланишни ваъда бермоқда. Партия, шунингдек, янги конституцияни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш, курдлар масаласини ҳал этиш, мамлакат ичкарисида терроризм масаласига узил-кесил нуқта қўйишни режалаштирмоқда.

Мухолифатдаги Халқ республикаси партияси (ХРП) ва Миллий ҳаракат партияси (МҲП) ўхшаш дастурларга эга бўлиб, ижтимоий тўловлар ҳажмини юксалтириш, камбағал ва имконияти чекланганларга моддий ёрдам кўрсатиш, энг кам маош миқдорини кўтариш, ишчи ўринлари сонини оширишни ваъда қилмоқда. ХРП мамлакатда порахўрликка қарши кураш режасидан воз кечгани йўқ. Мухолифат АТП маъмуриятини уларнинг кўплаб минтақавий қўшнилари билан муносабатларда кескинликни келтириб чиқарган, шунингдек, Туркиянинг Сурияга нисбатан тутган сиёсатининг барбод бўлишига олиб келган ташқи сиёсатини қаттиқ танқид қилди.

Курдларнинг Халқлар демократияси партияси (ХДП) эса 7 июнда бўлгани каби ўз атрофига курдлардан ташқари, бошқа партиялар атрофида бирлашмаган сайловчиларни ҳам жамламоқда. Бироқ Курдистон ишчи партияси билан боғлиқ воқеа-ҳодисалардан сўнг кўпчилик мутахассислар томонидан мазкур партияга бўлган ишончга дарз етгани айтилмоқда.

Аввал бўлиб ўтган сайлов натижаларига кўра, мамлакат бош вазири Аҳмад Довутўғлининг АТП сайловларда 40,6 фоиз овоз тўплаб етакчилик қилган эди. Бироқ улар парламентдаги 550 ўриннинг 258тасини эгаллаб, конституцион кўпчилик мақомига эга бўлиш учун тўпланиш лозим бўлган 276та ўринни қўлга кирита олмаган эди. Шундай қилиб, 12,5 йил ичида биринчи марта ҳукмрон бўлиб келган партия ўз мавқейининг пастлашувига гувоҳ бўлди. ХРП ва ХДП партиялари 2011 йилдаги натижаларини оширишга муваффақ бўлди ва 132 ҳамда 80 депутатлик ўрнини қўлга киритди. Шу йўл билан ХДП сўнгги 12 йил ичида илк бор Мажлисдаги 80 ўринни эгаллаб, мамлакатдаги тўртинчи энг йирик партия мақомига эга бўлди.

1 ноябрда бўлиб ўтаётган сайловлар хавфсизлигини таъминлашга 380 минг нафардан зиёд ҳуқуқ-тартибот органлари сафарбар қилинган.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28239 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15065 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56178 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 1158 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1013 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 3608 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 986 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 915 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1250 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар