Туркиядаги парламент сайловида овоз бериш жараёни якунланди

Жаҳон 01 Ноябрь 2015 1848

Бугун, 1 ноябрь куни Туркияда муддатидан аввал парламент сайлови бўлиб ўтди. Айни вақтда сайловда овоз бериш жараёни якунланди ва МСК бюллетенларни ҳисоблашга киришди. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар қилди.

"Сайлов натижалари яқин соатларда маълум бўла бошлайди. Халқаро кузатувчилар овозларни ҳисоблаш жараёнини диққат билан кузатишмоқда", дейилади хабарда.

Қайд этилишича, Туркиядаги сайловларда жиддий ҳодисалар кузатилмаган. Полиция ва жандармерия кучайтирилган хавфсизлик чораларини кўрган. Сайлов участкалари яқинида тартибни сақлаш қисмлари навбатчилик қилмоқда. Асосий чорраҳаларга қўшимча постлар ташкил этилган.

Таҳлилчилар бугунги сайлов якунларига кўра мамлакатда 13 йилдан буён ҳукмронлик қилиб келаётган, амалдаги бош вазир Аҳмад Довудўғлу бошчилигидаги Адолат ва Тараққиёт партияси ғолиб бўлишини башорат қилишмоқда.

1 ноябрь куни Туркиянинг 56 миллиондан зиёдроқ фуқаролари муддатдан олдинги парламент сайловларида қатнашди. Сайловларда 16та партия ва 21 нафар мустақил номзод иштирок этди. Шу мақсадда мамлакатда 175 минг овоз бериш нуқталарида иш олиб борилди.

Туркия Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, ўтган сайловларда овоз берган фуқаролар сони умумий миқдорнинг 86 фоизини ташкил этиб, ўтган йиллардаги энг юқори натижа қайд этилди.

Сайловлар хавфсизлигини таъминлашга 380 минг нафардан зиёд ҳуқуқ-тартибот органлари сафарбар қилинган.

Мамлакатдаги асосий тўртта сиёсий куч дастурлари деярли ўзгаришсиз қолган. Адолат ва тараққиёт партияси (АТП) унинг ташаббуси билан бошланган йирик инфратузилмавий лойиҳаларни якунига етказиш, аввалроқ қабул қилинган 2023 йилга қадар ривожланиш дастури доирасида ҳаракат қилиш, ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш, ёшлар масаласи билан шуғулланишни ваъда бермоқда. Партия, шунингдек, янги конституцияни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш, курдлар масаласини ҳал этиш, мамлакат ичкарисида терроризм масаласига узил-кесил нуқта қўйишни режалаштирмоқда.

Мухолифатдаги Халқ республикаси партияси (ХРП) ва Миллий ҳаракат партияси (МҲП) ўхшаш дастурларга эга бўлиб, ижтимоий тўловлар ҳажмини юксалтириш, камбағал ва имконияти чекланганларга моддий ёрдам кўрсатиш, энг кам маош миқдорини кўтариш, ишчи ўринлари сонини оширишни ваъда қилмоқда. ХРП мамлакатда порахўрликка қарши кураш режасидан воз кечгани йўқ. Мухолифат АТП маъмуриятини уларнинг кўплаб минтақавий қўшнилари билан муносабатларда кескинликни келтириб чиқарган, шунингдек, Туркиянинг Сурияга нисбатан тутган сиёсатининг барбод бўлишига олиб келган ташқи сиёсатини қаттиқ танқид қилди.

Курдларнинг Халқлар демократияси партияси (ХДП) эса 7 июнда бўлгани каби ўз атрофига курдлардан ташқари, бошқа партиялар атрофида бирлашмаган сайловчиларни ҳам жамламоқда. Бироқ Курдистон ишчи партияси билан боғлиқ воқеа-ҳодисалардан сўнг кўпчилик мутахассислар томонидан мазкур партияга бўлган ишончга дарз етгани айтилмоқда.

Аввал бўлиб ўтган сайлов натижаларига кўра, мамлакат бош вазири Аҳмад Довутўғлининг АТП сайловларда 40,6 фоиз овоз тўплаб етакчилик қилган эди. Бироқ улар парламентдаги 550 ўриннинг 258тасини эгаллаб, конституцион кўпчилик мақомига эга бўлиш учун тўпланиш лозим бўлган 276та ўринни қўлга кирита олмаган эди. Шундай қилиб, 12,5 йил ичида биринчи марта ҳукмрон бўлиб келган партия ўз мавқейининг пастлашувига гувоҳ бўлди. ХРП ва ХДП партиялари 2011 йилдаги натижаларини оширишга муваффақ бўлди ва 132 ҳамда 80 депутатлик ўрнини қўлга киритди. Шу йўл билан ХДП сўнгги 12 йил ичида илк бор Мажлисдаги 80 ўринни эгаллаб, мамлакатдаги тўртинчи энг йирик партия мақомига эга бўлди.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 12436 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 26502 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 46315 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47355 Lifestyle
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида биринчи марта Ҳарбий ҳамкорлик режаси имзоланди
АҚШда ўлмайдиган бактериялар солинган ҳаво шарлари учирилади
15:18 330 Жаҳон
22 август куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати юқори бўлади
АҚШ элчихонаси россияликларга виза беришни тўхтатади
14:53 1809 Жаҳон
Брюсселда автомобилни пиёдаларга қарата ҳайдаб боришга уринган ҳайдовчи ушланди
14:03 1800 Жаҳон
Комилов Деҳлида Ҳиндистон фан ва маданият арбоблари билан учрашди
Кўпроқ янгиликлар