Украина Ички ишлар вазирлиги Украинада 25 октябрда бўлиб ўтган маҳаллий сайловларда сайлов қонунчилигининг қоидабузарчилиги билан боғлиқ 478 та жиноий иш қўзғатди, деб айтилмоқда ИИВ берган хабарда.

Улардан 220 таси бевосита фуқароларнинг сайловда иштирок этиш ҳуқуқлари билан боғлиқ бўлган.

Ҳаммаси бўлиб ИИВ бўлимларига сайлов жараёни билан бевосита ёки билвосита боғлиқ бўлган жиноятлар ва бошқа номақбул ҳолатлар бўйича 7 мингдан кўпроқ хабар тушган. Сайлов қоидабузарчилиги бўйича энг кўп иш Киев шаҳри, Одесса, Харьков ва Днепропетровск вилоятларида қўзғатилган.

Айни пайтида турли шахсларга бундай ишларда, жумладан Одесса ва Черновцида сайловчиларни сотиб олиш ҳолатлари бўйича гумон қилинаётганлари ҳақида хабар берилган.

Аввалроқ кузатувчилар Украинадаги маҳаллий сайловларда рекорд даражада қоидабузарликлар қайд қилаётганлари маълум қилинган эди.