Kyushu Electric Power Co компанияси мутахассислари мамлакатда 2011 йилда "Фукусима-1" АЭСда рўй берган авариядан сўнг биринчи бўлиб ўз ишини бошлаган “Сэндай” АЭСнинг иккинчи энергоблоки реактори ҳам тўлиқ қувватда ишга туширилди.
NHK телканалининг қайд этишича, ноябрь ойида бирор техник муаммо кузатилмаса, саноат миқёсида энергия ишлаб чиқарилишига ўтилади.
2015 йил 15 октябрь куни Япония жануби-ғарбидаги Кагосима префектурасида "Сэндай" АЭСнинг иккинчи реактори ишга туширилган эди. 21 октябрдан эса реактордан электр энергияси олиниши бошланди. "Сэндай" станциясининг биринчи энергоблоки 11 август куни иш бошлаган эди. Ҳар икки блокнинг қуввати 890 МВт ни ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, "Фукусима-1" АЭСдаги аварияга қадар атом энергетикаси Япониянинг электр энергиясига бўлган талабининг 30 фоизини қоплаб келган. Авария чоғида кўп миқдордаги радиация сув ва ҳавога чиқариб юборилгани боис айни пайтда ҳам станция яқинидаги айрим ҳудудлар яшаш учун яроқсиз ҳолда қолмоқда. Бугунги кунда эса Япониядаги 13 та АЭСнинг 20 та реактори текширувдан ўтказилиб, уларнинг 2013 йил ёзида ўрнатилган янги хавфсизлик стандартларига мослиги ўрганилмоқда. "Сэндай" АЭС биринчи реакторининг янги хавфсизлик талабларига мос эканлиги эса ўтган йили мамлакат бош атом назоратчиси томонидан тасдиқланган эди.
Мамлакат тўлиқ атом энергетикасисиз қарийб икки йил – 2013 йилнинг сентябрь ойидан буён яшаб келмоқда.