“Ўзбекэнерго” АЖ 2015 йил 2 ноябрдан Ўзбекистон энергия тизимининг Call-марказ хизмати ишга туширилганини эълон қилди.
“Call-марказ хизмати телефон рақами — 202-50-55”, — дейилади Ўзбекистон энергетика компанияси матбуот хизмати хабарида.

Call-марказ вакилининг Kun.uz мухбирига маълум қилишича, марказ электр энергияси таъминоти билан боғлиқ муаммолар юзасидан талабномаларни қабул қилиш билан шуғулланади. Унинг қўшимча қилишича, айни пайтда хизматдан фақатгина пойтахт аҳолиси фойдаланиши мумкин, кейинчалик эса бутун республика миқёсида ишга туширилади.