“Ўзбеккўмир” АЖ: Кўмир таъминотида муаммо бўлмайди

Ўзбекистон 02 Ноябрь 2015 2526

Ўзбекистон президентининг жорий йилнинг 7 июлдаги Республика иқтисодиёти ва ижтимоий тармоқларини 2015-2016 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш комплекс чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори ижроси доирасида Фарғона вилоятида ҳам куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўрилмоқда.

“Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти Фарғона ҳудудий дистрибьюторлик маркази томонидан мониторинг ўтказилиб, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда аҳоли эҳтиёжи ўрганилди. Куз-қиш даврида аҳоли ҳамда бюджет ташкилотларининг кўмир ва брикетга бўлган эҳтиёжини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бугунги кунда вилоят миқёсида мавсум учун қарийб 200 минг тонна кўмир, 59 минг тонна кўмир брикети етказиб бериш ишлари олиб борилмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 2 июлдаги “Республикада кўмир брикетлари ишлаб чиқариш ва сотишни комплекс ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш борасида вилоятда аниқ тадбирлар белгиланган.

Марғилон шаҳрида “Муслим диёр файз” масъулияти чекланган жамияти, Данғара туманида “Бунёдкор Данғара”, Фурқат туманида “Гулсанам келажаги” каби хусусий корхоналар томонидан кўмир брикети ишлаб чиқарилаётир. Олтиариқ ва Бешариқ туманларида яқин кунларда ана шундай корхоналар иш бошлайди. Замонавий технологиялар ишлаб чиқариш қувватига қараб, соатига 3-15 тоннагача кўмир брикети тайёрлаш имкониятини яратади. Маҳаллийлаштириш дастури талабларига тўла мос келувчи бундай корхоналар яқин келажакда вилоят эҳтиёжи учун зарур кўмир брикетини юз фоиз шу ерда ишлаб чиқариш имконини беради. 

Вилоят халқ таълими бошқармаси тизимидаги таълим муассасаларига салкам 43 минг тонна, вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси тизимига 6 минг 100 тонна, соғлиқни сақлаш бошқармаси тасарруфидаги тиббиёт муассасаларига 10 минг тонна кўмир брикети етказиб берилади.

"Бугунги кунда 10 шохобча орқали режадаги кўмир брикетини ижтимоий соҳа объектларига тўлиқ етказиб бериш ишлари ниҳоясига етказилмоқда. Вилоятдаги ва “Ангрен” махсус индустриал зонасидаги 14 кўмир брикети ишлаб чиқарувчи корхона билан имзоланган шартномалар асосида ушбу маҳсулотлар барча шохобчаларга узлуксиз етказиб берилмоқда", дейди “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти Фарғона ҳудудий дистрибьюторлик маркази раҳбари Муҳаммадризо Усмонов.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 12241 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 26218 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 46261 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47312 Lifestyle
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида биринчи марта Ҳарбий ҳамкорлик режаси имзоланди
АҚШда ўлмайдиган бактериялар солинган ҳаво шарлари учирилади
15:18 38 Жаҳон
22 август куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати юқори бўлади
АҚШ элчихонаси россияликларга виза беришни тўхтатади
14:53 1372 Жаҳон
Брюсселда автомобилни пиёдаларга қарата ҳайдаб боришга уринган ҳайдовчи ушланди
14:03 1646 Жаҳон
Комилов Деҳлида Ҳиндистон фан ва маданият арбоблари билан учрашди
Кўпроқ янгиликлар