Анжелина Жоли ва Брэд Питт биргаликда интервью беришди

Маданият 02 Ноябрь 2015 4476

Голливуднинг юлдузли жуфтлиги Анжелина Жоли ва Брэд Питт биргаликда интервью беришди. Жуфтлик Том Брокау кўрсатувига таклиф қилиндилар ва ўзлари бирга суратга тушган “Ложувард қирғоқ” фильми, ўзаро муносабатлари ҳақида гапириб бердилар ва оилаларидаги баъзи муаммолар ҳақидаги миш-мишларга изоҳ бериб ўтдилар.

Суҳбат давомида Анжелина Жоли турмуш ўртоғига уни сут безлари ва тухумдонларини олиб ташлаш операциялари давомида қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилигини билдирди. 2013 йилда актриса саратон касаллигининг олдини олиш мақсадида ушбу операцияларга рози бўлган, унда саратоннинг ривожланиши ирсий хавфи жуда юқори бўлган.

“Операциялар давом этаётган пайтлар у мен билан эканлигини билардим. Мен бундан ўзимни камроқ даражада латофатли сезмадим, чунки менинг эрим бундай бўлишига йўл қўймасди”, деб айтмоқда Жоли ўз турмуш ўртоғига миннатдорчилик билдириб.

Питт ўз навбатида рафиқасини қўлидан келганча қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилганини айтди.

“Агар оиламиз аъзолари иложи борича кўпроқ бирга қолишлари учун нимадир қилиш керак бўлса, унда буни қилиш керак”, деб айтди Питт.

Бироқ Питт рафиқасининг бу қарори унга ҳақиқий синов бўлганини тан олди.

“Бу жуда ваҳимали қарор эди. Нотўғри кетиши мумкин бўлган кўплаб нарсалар бор эди. Кўп нарса содир бўлиши мумкин эди”, деб таъкидлаб ўтди актёр.

Жуфтлик оилавий низолар ҳақидаги хабарларни қатъиян инкор этмоқда. Бундай гаплар Питт ва Жоли янги “Ложувард қирғоқ” деб номланган фильмда муносабатлари чуқур инқирозда бўлган жуфтлик ролини ўйнашгани сабаб пайдо бўлган. Бироқ эр-хотин фильм сюжети уларнинг ҳақиқий ҳаётлари билан умуман алоқаси йўқлигини баралла айтишди.

“Бизнинг мухлислар агар фильмдаги қаҳрамонларимиз бизга ўхшаганда, биз бундай фильмни суратга ололмаган бўлишимизни тушунишади, деб умид қиламан. Биз буни муносабатларимиз жуда мустаҳкам бўлгани ва биз ижро этаётган муаммолар бизларда йўқ бўлгани учун қила олдик”, деб айтди Жоли.

Жуфтлик иштирокидаги янги фильм АҚШда 13 ноябрдан томошага чиқади.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 82469 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 42649 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 49169 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8316 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19324 Ўзбекистон
Олий лига. «Пахтакор» Самарқандда очко йўқотди
21:12 561 Спорт
Ўзбекистон ва Қирғизистон томони туризм соҳасида алоқаларни чуқурлаштиришга келишиб олишди
Канада авиакомпанияси самолётининг 200 дан кўпроқ йўловчиси багажсиз қолди
21:00 669 Жаҳон
Шарлотсвиллдаги тўқнашувлар қурбонининг онаси Трамп билан суҳбатлашишдан бош тортди
20:40 863 Жаҳон
B1 ва ундан юқори сертификат билан бакалавриатга ўқишга киришда чет тилидан озод қилинади
Кўпроқ янгиликлар