АҚШ ва Жанубий Корея КХДР томонидан ҳарбий иғволарига сабр қилмайди

Жаҳон 02 Ноябрь 2015 3300

Америка ва Корея Республикаси ШИмолий Корея томонидан уюштирилаётган ҳарбий иғволарига сабр қилмайди. Бу ҳақда Жанубий Корея мудофаа вазири Хан Мин Гу Сеул шаҳрида америкалик ҳамкасби Эштон Картер билан бўлиб ўтган музокаралар якунига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилди.

“АҚШ ва Корея Республикаси Корея яриморолида тинчлик ва барқарорлик тарафдори эканини тасдиқлашди, ҳарбий иттифоқчилигини мустаҳкамлаш ва минтақадаги вазиятни беқарорлаштиришга бўлган ҳар қандай уринишга қарши туришга келишиб олишди”, - деди мудофаа маҳкамаси раҳбари. Ҳар икки томон ҳам КХДРнинг қитъалараро баллистик ракета ёки янги ядровий қурол синовини амалга ошириши мумкинлигидан жиддий хавотирда эканини маълум қилди.

“Сеул ва Вашингтон Шимолий Кореяни унинг ядровий дастури билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятни тўхтатишга чақиради”, - дея қайд этди Хан Мин Гу.
Шимолий Корея 2015 йилнинг сентябрь ойида ўзининг хусусий ракеталари ёрдамида бир қатор космик йўлдошларини учиришга тайёргарлик кўраётганини эълон қилган эди. Бундан ташқари, Шимолий Корея ядро полигонида сўнгги вақтларда шубҳали фаоллик кузатилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар