АҚШ ҳукумати Марказий Осиё давлатларига кўмак бериш бўйича бир қатор янги дастурларини эълон қилди, деб айтилди 1 ноябрда Самарқандда Ўзбекистон, АҚШ, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари учрашуви якунларига кўра АҚШ Давлат департаменти берган хабарда.  

Хусусан, гап “Марказий Осиё давлатлари иқтисодиётининг рақобатбардошлигини ошириш бўйича кўп йиллик дастурни амалга ошириш ҳақида кетмоқда”. Бу дастур доирасида “хорижий бозорларга чиқиш мақсадида Марказий Осиё ва шу жумладан Афғонистон ва Покистон сабзавотчилик ва транспорт соҳасидаги устувор секторларда экспортни кенгайтириш” кўзда тутилган. Бу янги технологиялар киритилиши ва “халқаро даражадаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш, харидорлар ва етказиб берувчилар билан узоқ муддатли алоқаларни ўрнатиш” учун ишчилар малакасини оширишни назарда тутади.  

АҚШ “Марказий Осиё савдо форуми” доирасида яна 6 та учрашув ўтказиш мажбуриятини олди”. Давлат департаментида 5-форум яқинда АҚШ томонидан Қозоғистонда ўтказилгани таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, гап иқлимнинг ўзгариши ва сув таъминотини яхшилаш, бир қатор маданий ва таълим дастурларини, шу жумладан инглиз тилини ўрганиш билан боғлиқ дастурлар ҳақида кетмоқда.

Шу қаторда Вашингтон “АҚШнинг Марказий Осиёдаги университети дастурларини 2018 йилгача” қўллаб-қувватлашга ваъда берди. Маълум қилинишича, 2002 йилдан бери бу мақсадлар учун АҚШ томонидан 30 млн доллар ажратилган.    

АҚШ Давлат департаментида таъкидланишича, 1991 йилда Марказий Осиё давлатлари мустақилликни эълон қилган даврдан ҳозир кунгача “АҚШ минтақадаги ўз ҳамкорларига умумий миқдорда кўмак дастурлари доирасида 8,8 млрд доллар ажратган”.