АҚШда ракеталарга қарши мудофаа тизими синовлари якунланди

Жаҳон 02 Ноябрь 2015 3707

АҚШ ҳарбийлари кўп сатҳли ракеталарга қарши мудофаа тизими синовларини якунлади, деб хабар бермоқда Reuters агентлиги.
Синовлар Тинч океанидаги Уэйк ороли яқинида ўтказилди. Унда ракеталарга қарши мудофаага масъул бир қанча ташкилотлар иштирок этди.

Айтилишича, синовлар чоғида Aegis ва THAAD тизимларининг баллистик ва қанотли ракеталарни таниб, йўқ қилиш имкониятлари аниқланган.
Хабарномада таъкидланишича, THAAD яқин масофани урувчи ракетани аниқлаб, йўқ қила олган; бундан ташқари, John Paul Jones эскадрилья мина ташувчиси билан биргаликда у ўрта масофани урувчи ракетани ҳам аниқлашга муваффақ бўлган.

Аммо тизимнинг ўзидан учирилган ракета техник нуқсон туфайли нишонга етиб бормаган. Бунинг сабаблари ўрганилмоқда.
Тизимни қўллаб-қувватлаш альянси асосчиси Рики Эллисон АҚШ биринчи марта кўп сатҳли мудофаа самарадорлигини исботлаб берганлигини алоҳида қайд қилиб ўтди.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 22609 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 40441 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 153836 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 43889 Lifestyle
Тадбиркорлар Ҳикмат Абдураҳманов ва Азиза Умарова билан суҳбат: Хитой, омадсиз авиакасса ва вазирликдаги ишдан кетиш
20:24 798 Lifestyle
Интернетда хитойлик ва ҳиндистонлик аскарлар ўртасидаги оммавий муштлашув видеоси пайдо бўлди
20:15 2242 Жаҳон
Каталония ҳукумати мусулмонларни ҳақорат қилмасликка чақирди
19:52 1197 Жаҳон
Сурхондарё ҳокими: Одамларни мажбурлаб пахтага олиб чиқиш — ноинсофлик!
Жанубий Кореяга АҚШ армияси бош қўмондони келди
19:43 973 Жаҳон
Эркинжон Турдимов: “Сурхондарёда етиштирилаётган пахта 100 фоиз шу ерда қайта ишланади”
Кўпроқ янгиликлар