"Барселона" клуби Испания чемпионатининг 10-туридан ўрин олган "Хетафе"га қарши ўйиндан кейин футболчилари томонидан амалга оширилган иш учун расман узр сўради.

Ўшанда каталониялик бир қатор футболчилар ўйиндан кейин Ҳэллоуин байрамини нишонлаш мақсадида қўрқинчли ниқобларни тақиб олиб, матбуот анжумани бўлаётган залга бостириб киришганди. Ўша пайтда анжуманда мезбонлар ярим ҳимоячиси Виктор Фернандес журналистлар саволларига жавоб қайтараётганди.

"Барселона" клуби содир бўлган ишдан қаттиқ афсусда. Биз расмий равишда кечирим сўрамоқчимиз. Футболчиларимиз рақибларга ҳурмат билан муносабатда бўладилар. Улар билмаган ҳолда матбуот анжумани бўлаётган залга кириб қолишган.

Жамоа "Хетафе" клубидан ва шахсан Виктор Фернандесдан кечирим сўрайди", - дейилади баёнотда.