Бекободда “ИШИД фитнаси” китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Lifestyle 02 Ноябрь 2015 32347

Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳри ҳокимлигида Ўзбекистон Мусулмонлар идораси масъул ходимлари, ёшлар, мутасадди ташкилолар вакиллари ҳамда маҳалла фаоллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди, деб хабар берди "Шайх Зайниддин" жоме масжиди матбуот хизмати. Унда бугунги жаҳонда кечаётган турли можаролар, айниқса, диний ақидапарастлик, экстремизм, терроризм каби иллатлар, улардан огоҳ бўлиш, уларнинг найрангига учмаслик ҳақида сухбатлашилди. Анжуман давомида Мусулмонлар идораси раиси ўринбосари Айдарбек Тулеповнинг “ИШИД фитнаси” тақдимоти ҳам ўтказилди.
Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани бош имом-хатиби, “Шайх Зайниддин” жоме масжиди имом-хатиби Одилхон қори Юнусхон ўғли мазкур китобнинг ўзига хос жиҳатлари, дунё тинчлигига рахна солаётган ИШИД жангариларининг мақсад-муддаолари, найранглар, пуч даъволари ҳақида гапириб, у ҳақидаги энг қимматли маълумотларни мазкур китобдан топиш мумкинлигини билдирди.
Самимий мулоқот тарзида ўтган учрашувда йиғилганларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берилди.

Кўпроқ янгиликлар