Хитойнинг энг йирик банкларидан бири – Қишлоқ хўжалиги банки президенти Чжан Юнь кўрсатмалар бериш учун ҳибсга олинди, бироқ бу унинг қоидабузарликларда айбланаётганини англатмайди, деб ёзмоқда манбаларга иқтибос келтирган ҳолда Bloomberg агентлиги.

Хитой Компартиясининг интизомни текшириш бўйича марказий комиссияси мамлакат раиси Си Цзиньпин 2012 йилнинг ноябрида партия раҳбари бўлгандан кейин молиявий соҳани биринчи марта катта кўламда текширмоқда. Хитойда ёзда фонд бозорида кузатилган юқори беқарорлик бир қатор терговларга олиб келди. Бу терговлар ортида Хитой компанияларининг бир қатор раҳбарлари ҳибсга олинди.

Хитойда бозор нархи бўйича 4-рақамли банк бўлган Қишлоқ хўжалиги банки матбуот котиби бу ахборотга изоҳ беришдан бош тортди.

Хитой халқ банки, Хитойнинг бешта йирик банки, China Investment Corp жамғармаси ҳамда суғурта ва қимматбаҳо қоғозларни тартибга солувчи банклар коррупция ҳолатига текшириладиган 31 та субъект қаторида турибди.

Аввалроқ Хитойда энг йирик нефть-газ компаниясининг собиқ раҳбари коррупция учун қамалгани маълум қилинганди.