Bloomberg: Хитой капитал чиқиб кетишини камайтириш учун қимматбаҳо қоғозлар бозорини либераллаштирмоқда

Иқтисодиёт 02 Ноябрь 2015 1369

Хитой миллий банки 30 октябрь куни Шанхай эркин савдо зонасида аҳолига савдоларда хориж активларини сотиб олиш ва юанда хорижий компаниялар облигацияларини очишга имкон берадиган синов дастури ишга турилиши ҳақида маълум қилган эди.

Bloomberg агентлигининг маълум қилишича, Халқ банкининг бошқа ташаббуслари Хитой компанияларига савдоларда қатнашиш ва халқаро компаниялар билан ҳамкорликда қўшма муассасалар ташкил этишга ижозат беради.

Бу каби чоралар 2015 йил август ойида юаннинг йирик миқёсли девалвацияси рўй бериб, икки ой давомида фонд бозори алғов-далғов ҳолатга тушиб қолганидан сўнг амалга оширилди. Сармоядорлар сентябрь ойида мамлакатдан 194 млрд долларни олиб чиқиб кетди, 2015 йилдаги капитал оқими эса 669 миллард долларга қадар етди.

Шу сабабдан икки ой давомида Хитой халқ банки капитал оқимини камайтириш мақсадида 137 млрд долларлик олтин захирасини ишга солди. Хитойнинг жами захираси эса 3,5 трлн долларни ташкил этади.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 9034 Lifestyle
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 9220 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 9972 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 35451 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51711 Жамият
Пентагон раҳбари Ироққа эълон қилинмаган ташриф билан келди
12:26 216 Жаҳон
ОАВ: АҚШ Хитой фирмаларининг активларини музлатиб қўймоқда
12:24 557 Жаҳон
Ҳиндистон Олий суди мусулмон эркакларнинг «талоқ» сўзидан фойдаланишига вақтинчалик тақиқ қўйди
12:13 548 Жамият
Остона жараёни доирасидаги Сурия бўйича янги учрашув Остонада ўтказилмайди
12:10 428 Жаҳон
Тошкент вилояти аграрчилари қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминланади
Кўпроқ янгиликлар