Британиялик қассоб Кевин Тернер дунёдаги энг қиммат колбаса маҳсулот турини (сосиска) тайёрлаганини маълум қилди, деб маълум қилмоқда ITV. Тайёр бўлган маҳсулот Олдершот шаҳри аҳолиси учун донаси 37 фунт стирлингдан (1 килограмми 700 фунт стирлинг) сотилмоқда. Унинг таркиби мангалица чўчқа зотининг гўшти, трюфеллар, стилтон пишлоғи, 1947 йилги винтаж портвейни (ўткир вино тури) ва бошқа маҳсулотлардан иборат.

“Ўртача британия сосискасининг донаси сизга 35 пенсга тушади”, – деди Тернер ўзининг тайёрлаган маҳсулоти ундан 100 карра қиммат туришини таъкидлар экан.